1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қорақалпоғистонда жума шукуҳи

09:41 / 05.08.2023 1405 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 4 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган режага мувофиқ, пойтахтимизда фаолият юритаётган юртимизнинг бир гуруҳ имом-хатиблари Қорақалпоғистон Республикасидаги жомеъ масжидларга ташриф буюриб, у ерда мавъизалар қилиб, жума намозларини ўқиб бердилар. 


Хусусан, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом-хатиби, устоз Исмоил домла Муҳаммад Содиқ Тахиятош туманида жойлашган «Сариқ эшон» жомеъ масжидига ташриф буюрдилар. У ерда намозхонлар билан учрашиб, уларга маърифий суҳбатлар қилиб, жума намозини ўқиб бердилар.


Шунингдек, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуллоҳ домла Йўлдошев Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани «Ноғай эшон» жомеъ масжидига, Олмазор тумани «Имом ат-Термизий» масжиди имом-хатиби Исоқжон домла Бегматов Амударё тумани «Қўзибой бобо» масжидига ташриф буюриб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб бердилар. Шу билан бирга Олмазор тумани «Сирож солиҳ» жомеъ масжиди имом-хатиби Ҳасан домла Қодиров Амударё тумани «Баба Рустам» масжидига, Сергели тумани «Қўшқўрғон» жомеъ масжиди имом-хатиби Ўктам домла Маҳкамов Тахиятош тумани «Муҳаммад Мурод эшон» масжидига, Шайхонтоҳур тумани «Доруссалом» жомеъ масжиди имоми Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров Шўманай тумани «Шўманай» масжидига ташриф буюриб, намозхонларга маъруза қилиб, жума намозларини ўқиб бердилар


Уламоларнинг чекка ҳудудларга қилган ташрифлари, намозхонлар билан учрашиши, улар билан дилдан суҳбатлашиб, илмий-маърифий мавъизалар қилиб беришлари жамоатнинг шодлигига, хуррамлигига сабаб бўлди.


Аллоҳ таоло ушбу суҳбатларни давомли ва барчамизга манфаатли қилсин.

 

 

 

 

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
8февраль душанба куни, Туркия президенти ҳузурида шерикчилик асосида молиялаштириш тармоғи билан шуғулланувчи алоҳида бошқарма ташкил этилди. Бу ҳақда Анадолу давоми...

1719 12:20 / 11.02.2021
Шарқнинг бетакрор меъморий ёдгорликлари орасида Регистон ва Тожмаҳал алоҳида ўрин тутади. Улар нафақат ўз даврининг буюк иншоотлари, балки маданий алоқалар давоми...

935 17:30 / 19.04.2025
Мазкур автобус йўналишлари соат 0400 дан 0700 га қадар ҳаракатланган ҳолда фуқароларимизнинг масжидларга келиб кетишлари учун хизмат кўрсатади.

1676 22:39 / 20.04.2023
Ислом ҳамкорлик ташкилоти Миллий ахборот агентликлари ассоциацияси UNAOIC ва Исломий банклар ва молия институтлари бош кенгаши ўртасида ҳамкорлик меморандуми давоми...

1619 10:06 / 26.09.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021