1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Совуққон жарроҳ

11:00 / 30.01.2024 3013 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жарроҳ зудлик билан ўтказилиши керак бўлган жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун шифохонага етиб келди. Амалиёт хонасига кирмоқчи бўлганда беморнинг отаси унинг олдига бориб, баланд овозда: «Нега кеч қолдингиз? Ўғлимнинг ҳаёти хавф остидаку, сизда раҳм-шафқат деган туйғу борми», деди. Жарроҳ табассум қилиб, «Тинчланинг, вазифамни бажаришимга қўйиб беринг, ишонинг, ўғлингиз Аллоҳ таолонинг риоясидадир», деди.


Ота шифокорнинг гапларини тинглаб: «Биродар, намунча совуққонсиз! Агар ўғлингизнинг  ҳаёти ҳам мана шундай хавф остида бўлганида хотиржам бўла олармидингиз? Бошқаларга насиҳат қилиш нақадар осона?», деди.


Жарроҳ отанинг гапларини тинглаб ўтирмай амалиёт хонасига кириб кетди. Орадан икки соат ўтиб, жарроҳ хонадан шошилиб чиқди-да, беморнинг отасига: «Амалиёт муваффақиятли ўтди. Алҳамдулиллаҳ. Ўғлингизнинг аҳволи яхши, мени маъзур тутинг. Мен бошқа жойга ҳам боришим керак», деб отанинг саволларини эшитиб ўтирмай йўлга равона бўлди.


Ҳамшира чиққанда ота ундан сўради: «Бу мағрур шифокорга нима бўлди?»


Ҳамшира шундай деди: «У кишининг ўғли автоҳалокат натижасида вафот этган эди. Шундай бўлса ҳам фарзандингизнинг аҳволини билгач, таклифимизни инобатга олиб келдилар. Ўғлингизнинг ҳаётини сақлагандан сўнг ўз ўғилларини дафн этиш учун шошилиб кетдилар».


Хулоса
Шундай қалблар борки, оғриб турса ҳам, эзилиб турган бўлса ҳам соҳиби бу ҳақида бир оғиз гапирмайди. Бир нарса ҳақида то унинг қандайлигини билмай туриб хулоса чиқарманг.


Нозимжон Ҳошимжон

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 11 августдаги 03-07/6522-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нафсидан рози бўлмайдиган жоҳил, билимсиз инсон билан ҳамсуҳбат бўлишинг нафсидан рози бўлган олим билан ҳамсуҳбат бўлишингдан яхшироқдир.Нафсидан рози давоми...

2326 11:00 / 31.05.2021
Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Ахборун нисо, номли китобида шундай зикр қилади .Айтишларича, Ҳажжож ибн Юсуф золим Абдурраҳмон ибн Ашъасни қатл қилиб, унинг давоми...

3097 09:00 / 09.03.2023
Бир қиролнинг жазо усули ndash айб қилганларни оч итларга талатиш эди. Бунинг учун саройида махсус итлар боқиларди. Бир куни қирол саройда ўн йил ишлаган бир давоми...

4950 14:22 / 27.02.2024
Ҳазил шариатда мубоҳ амаллардан. Меъёрида ҳазиллашишга рухсат бор. Лекин тарғиб қилинмаган. Масалан, ҳадисда .Ўзаро муҳаббатлашмагунингизча мўмин бўлмайсиз. давоми...

2498 13:04 / 03.06.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021