1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Диний соҳа ходимлари кўкрак нишони билан тақдирланди

14:55 / 31.08.2023 2065 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 30 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида бир гуруҳ диний соҳа ходимларига «Ватаннинг садоқатли фарзандлари – фидоий инсон» кўкрак нишонларини топшириш тадбири бўлиб ўтди.


Йиғилиш Қуръони Карим тиловати ва хайрли дуолар ила бошланди.


Тадбир аввалида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков йиғилганларни Ватанимиз истиқлолининг 32 йиллиги билан муборакбод этиб, мазкур давр мобайнида диёримиз мустақил давлат сифатида дунёга юз тутгани, улкан ислоҳотлар амалга оширилгани, хусусан, диний соҳада ҳам кўплаб хайрли ишлар қилинганини эътироф этди. Шунингдек, Ҳомиджон домла энг улуғ энг азиз байрам арафасида «Ватаннинг садоқатли фарзандлари» нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан бир гуруҳ диний соҳа ходимларининг фидокорона хизматларини қадрланиб, кўкрак нишон билан тақдирланганини маълум қилди.


Сўнг сўзга чиққан «Ватаннинг садоқатли фарзандлари” нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари Лочинбек Омонов иштирокчиларни улуғ шодиёна билан табриклади. Шу билан бирга, халқимиз маърифатини юксалтириш, ёшларимизни тўғри йўлга бошлаш, Ватанимиз тараққиётига қўшаётган катта ҳиссаси ва фидокорона хизматлари учун бир гуруҳ диний соҳа ходимлари «Ватаннинг садоқатли фарзандлари – фидоий инсон» кўкрак нишони билан тақдирланганини билдирди. Унда қуйидагилар:
– Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамрақулов
– Қуръон ва тажвидни ўргатиш бўлими мудири Шайх Алижон қори Ҳайдаров
– Масжидлар билан ишлаш бўлими мутахассиси Дилмурод Раҳимов
– Яккасарой тумани “Яккасарой” масжиди имом-хатиби Салоҳиддин Тошанов
– Тошкент шаҳри “Сирож Солиҳ” масжиди имом-хатиби Ҳасан домла Қодиров
– Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси Фарҳод Жўраев
– Андижон вилояти “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси Раҳматуллоҳ Умаров
– Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходими Шуҳрат Қодиров кабилар кўкрак нишони билан тақдирланди.


Тадбир асносида Диний идора раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов мутасадди вакилларга эътироф ва эътибор учун ташаккур айтиб, айни пайтда кўплаб диний соҳа ходимлари бугун фидокорлик ила фаолият олиб бораётгани, уларнинг ҳар бири юксак мукофотларга лойиқ экани, хусусан, кўкрак нишон соҳиблари ҳам мазкур эътирофни катта масъулият билан қабул қилишларини қайд этди.

 

 

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташаббуси билан яна бир Нобель мукофоти лауреати АҚШнинг Шимолий Каролина университети давоми...

3492 11:23 / 16.10.2018
Бугун .Китобхонлик мактаби, лойиҳасининг навбатдаги сони ўтказилади. Лойиҳанинг бу галги сони муборак Рамазон ойига тайёргарлик мавзусида бўлади. Суҳбат давоми...

1828 09:27 / 24.03.2022
Илм келажакка тикилган энг яхши сармоя. Ёш авлодни билимли қилиш миллат буюклигига хизмат қилади. Шу мақсадда ёшларнинг илм олиши ва жамият учун фойдали инсон давоми...

1412 11:51 / 03.09.2024
.Daily Mail, газетасининг хабар беришича, Британия элчиси Саймон Пол Коллис Саудия Арабистонида Ислом динини қабул қилиб, ҳаж ибодатини адо этган биринчи олий давоми...

2632 19:00 / 12.11.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021