1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом-хатиби Исмоилжон Муҳаммад Содиқ «Фахрий устоз» даражаси билан тақдирландилар

10:42 / 04.09.2023 1664 pdf Ўқиш режими + -

Устоз – муаллимсиз қолганда замон,

Нодонликдан қаро бўларди замон.

Абдураҳмон Жомий

Юртимиз равнақи ва динимиз ривожи йўлида фидокорона меҳнати, ёш авлодни тарбиялашда, диний-маърифий ишлар самарасини оширишга муносиб ҳисса қўшаётгани, айниқса, ёшларни Ватанга садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялашдаги улкан хизматлари учун «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом-хатиби Исмоилжон Муҳаммад Содиқ ва доктор Саййид Раҳматуллоҳ Термизий «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти томонидан «Фахрий устоз» даражаси билан тақдирландилар.

Устозлар маънавият осмонида мусаффо зиё таратиб турган йўлчи юлдуздирлар, улар туфайли одамлар тўғри йўлни топадилар, уларнинг шарофати билан жаҳолат зулматларидан ёруғликка етишадилар.

Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан шундай деганлари ривоят қилинади:

«Устозим Ҳаммоднинг ҳурмати учун унинг уйи томонга оёғимни узатмаганман. Ҳолбуки, унинг уйи билан менинг уйим орасида еттита кўча бор эди. Ҳаммод вафот этгандан сўнг қачон намоз ўқисам ҳар сафар албатта ота-онамга қўшиб, унга ҳам Аллоҳдан мағфират сўраганман. Нафақат у, балки кимдан нимадир ўрганган бўлсам ёки кимдир менга нимадир ўргатган бўлса, албатта, ўша кишилар учун ҳам доим Аллоҳдан мағфират сўрайман».

Аллоҳ таоло жамият олдида катта масъулият соҳиби бўлган барча устоз ва мураббийларимизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик ато қилсин, барча хайрли ишларида Ўзи тавфиқ ва офият берсин.

«Кўкалдош» ЎМИБЙ Матбуот хизмати









Мавзуга оид мақолалар
Норвегия статистика маълумотларидан олинган хабарларга кўра, бугунги кунда Норвегияда 175,5 минг киши мусулмон динига аъзо сифатида рўйхатга олинган. Бу ҳақда давоми...

2307 12:30 / 11.12.2019
Иорданиялик улуғ ёшли Абу Закариё исмли киши қарийб 50 йилдан буён ҳаётини Каломуллоҳга хизмат қилиш билан ўтказмоқда. Сўнгги йилларда Абу Закариё мамлакатдан давоми...

2539 11:40 / 11.07.2019
2005 йилда Қирғизистоннинг Ўш вилоятида ташкил этилган .Саййида Хадича, қизлар мактаби бугунга келиб жуда ҳам кўп ёш қизларнинг Қуръони карим ёд олишлари учун катта давоми...

2753 11:20 / 01.07.2019
Махсус комиссия 24 сентябрдан жума намозлари ва бошқа намозларни фақатгина масжиднинг очиқ саҳналарида ўқиш бўйича чекловни бекор қилди.Соғлиқни сақлаш давоми...

2087 11:45 / 20.09.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021