1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Амаллар сандиғи

19:20 / 25.10.2023 3034 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.




Амаллар сандиғи
Унда ёлғиз бўласиз!

Абу Ҳайён Тавҳидий роҳимаҳуллоҳ ўзининг «Ал-басоир ваз-захоир» номли китобида келтиради:
«Димашқдаги бир қабрни устида шундай деб ёзиб қўйилганини кўрдим:
«Бу ер яхшилик қилганлар учун қандай ҳам яхши жой!».


Агар кимдир мендан қабрларни бирор ном билан номлашни талаб қилса мен қабрни «Амаллар сандиғи» деб номлаган бўлар эдим. 


Бизга кичкина, тор, қоронғу, қўрқинчли ва хавфли кўринадиган жой  кимдир учун жаннат боғларидан бир боғ бўлиши ҳам мумкин.


Биз йўқотган яқинларимиз учун бир неча кунгина йиғлаймиз. Аммо улар дунёдан қутилганларига хурсанд бўлишади.


Қабр қоронғудир. Уни Қуръон тиловати ва ибодатлар билан ёритайлик. 


Қабр қўрқинчлидир. Уни садақаларимиз билан хотиржамлик маконига айлантирайлик.
Қабр тордир. Уни кўнгилларни олиш билан кенгайтирайлик.


Дунёдан топган бирор нарсамизни қабрга олиб кета олмаймиз. Фақатгина қилган яхшиликларимиз биз билан қабрга киради!


Абдулқодир Полвонов

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 11 августдаги 03-07/6522-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ёмғир сайёрамиз иқлими, обҳавосининг ажралмас кўринишидир. Ёмғир ёғар экан, биз бу борада ҳеч нарса қила олмаймиз, унинг тугашини фақат сабр билан кутишимиз давоми...

6173 12:00 / 14.03.2022
Нафс ва шайтон инсоннинг энг катта душманидир. Бироқ буни кўпинча унутиб қўямиз. Нафсга ютқазиш уни фақат яхшиликка буюради деб ўйлаш, унинг барча қутқу ва давоми...

2849 16:02 / 29.07.2024
Аллоҳ таоло Ҳужурот сурасида шундай марҳамат қилади .Эй иймон келтирганлар Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир, 12оят.Ўйлаб кўрилса, давоми...

3503 11:30 / 05.09.2021
Ўлимнинг аҳамияти ҳаётникидан кам эмас. Олимлар ушбу ҳақиқатни таъкидлаб, .Ўлим ҳаётнинг давом этиши учун зарурий нарсадир, дейдилар.АҚШнинг Принстон давоми...

3704 11:00 / 17.11.2020