1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тошкентда кузатилаётган чанг бўрони заррачалари «зарарли» деб белгиланди

20:52 / 11.09.2023 1776 pdf Ўқиш режими + -

Ўзгидромет кузатув натижаларига кўра, Тошкент шаҳрида айни вақтда ҳавонинг майда чанг зарралари (РМ 2,5) билан ифлосланиши қуйидагича:

- Юнусобод тумани «Бодомзор» йўлида –133 мкг/м3;

- Чилонзор тумани Халқлар дўстлиги майдонида –171 мкг/м3.

Ушбу ҳудудларда ҳаводаги чанг миқдори АҚИ – РМ 2,5 кўрсаткичи бўйича ҳавонинг «зарарли» даражадаги ифлосланиш тоифасига киради.

Санэпидқўмита аҳолига чангли ҳавода қилиш керак бўлган қатор тавсиялар берди.

Мазкур ҳаво шароитида қуйидагиларни қилиш керак:

Кўчага иложи борича камроқ чиқиш;

Ишга, ўқишга, харид учун кўчага чиққанда тиббий ниқоб тақиш ва ҳар 2 соатда алмаштириш;

Кўчадан уйга қайтгач душ қабул қилиш (соч ва юз-кўзларни яхшилаб ювиш);

Калит, кўзойнак, телефон ва сумкани намланган салфетка билан яхшилаб артиш;

Кўчага кийиб чиққан кийимларни ювиш;

Устки кийимларни (костюм, плаш, пальто ва бошқалар) маска таққан ҳолда ташқарида яхшилаб қоқиш;

Ним таъсир этувчи тузли сув билан томоқ ва бурунларни тез-тез чайиш;

Кўпроқ суюқлик (илиқ) ичиш, иложи бўлса кўк чой, наъматак дамламасини ичиш;

Ёғли, қовурилган, дудланган, тузланган, шўр, аччиқ таомларни чеклаш;

Суюқ сабзавотли таомлар, сут ва сут маҳсулоталари (қатиқ, кефир ва бошқалар), кўкатларни истеъмол қилиш;

Чангни кўп тўпланишини олдини олиш ва уйни ҳамда юзаларни тўғри тозалаш керак;

Уй, ишхона ва машина эшиклари ва деразаларини зич ёпиш;

Чанг йиғилиши мумкин бўлган ҳамма нарсаларни чангютгич ёрдамида тозалаш керак (ковролин, гилам, юмшоқ мебель, юмшоқ ўйинчоқлар ва бошқалар). Юмшоқ мебелни қоқишдан аввал усти намланган латта билан ўралиши тавсия этилади.

Чанг йиғилиши мумкин бўлган барча юзаларни (пол, шкаф, ишчи юзалар ва бошқалар) кун давомида бир неча марта намланган латта билан яхшилаб артиш керак;

Оёқ кийимларини эшик олдида қолдириш ва имкон қадар тезроқ ювиб қўйиш керак;

Хона ҳавоси оптимал намлигини таъминлаш: ҳўл сочиқларни хоналарга осиш, каттароқ сиғимли идишларга сув солиб қўйиш.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Агар қаттиқ шамол бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَهَا وَخَيْرَ مَا فِيهَا وَخَيْرَ مَا أرْسِلَتْ بِهِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهَا وَشَرِّ مَا فِيهَا وَشَرِّ مَا أرْسِلَتْ بِهِ

«Аллоҳумма инний ас`алука хойроҳа ва хойро ма фийҳа ва хойро ма урсилат биҳи ва аъузу бика мин шарриҳа ва шарри ма фийҳа ва шарри ма урсилат биҳи», деб айтар эдилар.

Маъноси: Эй Раббим, Сендан унинг яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг яхшисини сўрайман. Эй Раббим, Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман.

Имом Муслим ривоятлари

Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шамол бандаларга юборилган раҳматдир. Гоҳида у раҳмат билан келади, гоҳида азоб билан. Агар шамол эсса, уни сўкманглар. Аллоҳдан унинг яхшисини сўраб, ёмонидан паноҳ тиланглар», дедилар.

Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари

 

Мавзуга оид мақолалар
Февраль ойининг жума куни Дублин шаҳрининг .Принcес стреет, кўчаси шимолида, ирландиялик мусулмон аёл Лорраине Коннор почта бўлимининг кириш эшиги ташқарисида давоми...

2264 10:37 / 28.03.2021
2023 йил 11 декабрь куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжидига Ҳиндистон бош муфтийси, машҳур олим, .Сунний маданият маркази, раҳбари, фазилатли шайх Абу давоми...

2449 17:39 / 11.12.2023
Бирлашган Араб Амирликларидан муслима аёл Жавоҳир АлМҳейри Яқин Шарқдаги Forbes рўйхатининг юқори 30 талик рўйхатига кирди.Islam.ru хабар беришича, қиз олти тилда давоми...

2207 11:00 / 22.09.2021
Президент жорий ҳафтада Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарор қабул қилади ҳамда ҳудудлар ва тармоқлар иқтисоди бўйича видеоселектор ўтказади.Ўзбекистон давоми...

1973 15:30 / 10.05.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021