1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Бағишлов

16:16 / 14.09.2024 2192 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди!


Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳиясида қамал қилинганингизни тасаввур этяпман. Қани энди, сизни ўз қўлим билан овқатлантириш шарафига муяссар бўлсам эди!


Ҳозир Тоифда бир тўда ахмоқлар сизни тош-бўрон қилишганини хаёлимдан ўтказяпман. Қани энди, ўшанда олдингизда бўлсаму тошлар сизга эмас, менга тегса. Сиз саломат қолсангиз!


Кеча қоронғусида Маккадан ҳижрат қилганингиз хаёлимдан ўтяпти. Қани энди, қўлингизни ўпиб, «Фидойингиз бўлай!» дея олсам!


Ҳозир Савр ғорида Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан ҳамрох бўлганингизни хаёлимдан ўтказяпман. Қани энди, ғор оғзида қалбимни осиб қўйсаму улар менинг қалбимни парчалашса, сизга зарар етмаса!


Ҳозир Уҳуд кунида юзингиздаги қонни артаётганингизни тасаввур қиляпман. Қани энди, ўша зарба менга тегса-да, сиз ундан саломат қолсангиз!


Бир яҳудий аёл заҳарлаган қўйнинг қўлини емоқчи бўлиб ушлаб турганингиз кўз ўнгимдан  ўтяпти. Қани энди, уни қўлингиздан олиб, «Сизнинг ўрнингизга уни мен ейман!» десам!
Бизга диннинг етиб келиши учун қанчалар азоб чекдингиз! Ота-онам сизга фидо бўлсин, Аллоҳнинг Расули!


«Набавий тарбия» китоби асосида тайёрланди


Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 мартдаги 03-07/1506-рақамли ва 2023 йил 24 мартдаги 01-07/1959-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар йили рабиул аввал ойи келиши билан севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунлари ҳақидаги фикрмулоҳазалар муҳим мавзуга давоми...

238270 20:00 / 31.10.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга давоми...

4008 14:30 / 29.10.2019
2726. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Ҳорис ибн Ҳишом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Сизга ваҳий қандай келади, деб сўради. Шунда Расулуллоҳ давоми...

5742 21:11 / 15.12.2017
Мавлид ҳақида эътибор бериш керак бўлган нуқталарМавлид ҳақидаги тушунчамиз тугал бўлиши учун бу борадаги айрим хатоларни алоҳида таъкидлаб ўтиш муносибдир.1. давоми...

2018 14:00 / 18.10.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021