1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Мадинада ўқилган илк жума намози

11:20 / 06.10.2023 2209 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Исҳоқ: «Муҳаммад ибн Абу Умома ибн Саҳл ибн Ҳунайф отаси Абу Умомадан, у эса Абдураҳмон ибн Каъб ибн Моликдан менга шуларни ривоят қилди: отам Каъб ибн Моликнинг кўзлари кўрмайдиган бўлиб қолгач, бирга етаклаб юрардим. Ҳар жума намозига чиққанимизда азонни эшитар-эшитмас дарҳол Абу Умома Асъад ибн Зуроранинг ҳақига дуо қиларди. Вазият бир муддат шундай давом этди. Жума намози азонини эшитса, албатта, унинг ҳақига дуо қилар ва Аллоҳдан мағфират сўрарди. Ўзимча: «Аллоҳга қасамки, мендаги бу ҳолат ожизлик аломати. Жума намозига азон айтилганда унинг Абу Умома Асъад ибн Зурора ҳақига дуо қилиши сабабини нега сўрамайман, ахир», дедим. Ҳар доим бўлганидек, яна бир жума куни у билан бирга чиқдим. Жума намози учун айтилган азонни эшитгач, яна унинг ҳақига дуо қилиб, Яратгандан уни мағфират қилишини сўради.


Шунда унга: «Эй отажон, нима учун азонни эшитганингизда Абу Умоманинг ҳақига дуо қиласиз?» – деб сўрадим. У менга: «Эй болажоним, у бизни Мадинадаги ҳазм ан-Набийтда, Нақийъ ал-Хадамот деб номланадиган Бани Баёда тошлоғида йиғиб, бизга жума намозини ўқиб берган биринчи киши эди», – деди.


Яна: «У кунда йиғилганлар неча киши эдингиз?» – дедим мен.
У: «Қирқ киши эдик», – деб жавоб берди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саодат асрининг аввалида тасаввуф ақоид, тафсир, фиқҳ ва бошқа илмлар каби алоҳида бўлмаган. Бу илм Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарада қарор топиб, номи ҳам давоми...

4896 15:45 / 17.07.2024
. ,. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ Қиёмат куни мўминни ўзига давоми...

2275 16:00 / 12.12.2023
Бир киши Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг олдига келиб иймон ҳақида сўради. Абу Зарр розияллоҳу анҳу унга қуйидаги оятни ўқиди.Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб давоми...

3260 11:00 / 10.12.2023
Ферузободий айтади .Шукр соликларнинг энг олий даражасидир. У ризо манзиласидан устундир. Чунки у ризони ўз ичига олади ва яна зиёда ҳам бўлади. Ризо шукрнинг давоми...

6500 10:30 / 14.06.2021