1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Collins Dictionary 2023 йил сўзини эълон қилди

17:13 / 01.11.2023 1675 pdf Ўқиш режими + -

Британиянинг Collins Dictionary инглиз луғати - AI (ингл. artificial intelligence) қисқартма сўзини 2023 йил сўзи деб эълон қилди. Бу қисқартма «сунъий интеллект» (яъни, инсон мияси функцияларини компютер орқали моделлаштириш, симуляция қилиш)ни англатади. 
Луғат тузувчилари сўнгги пайтларда сунъий интеллект жадал ривожланаётгани ва жамият ҳаётига тобора кўпроқ кириб бораётганини, жумладан, 2022 йил охиридан бошлаб одамларнинг жонли мулоқотига тақлид қилувчи neural network - нейрон тармоқлар оммалашиб бораётганини ҳамда сунъий интеллект технология соҳаси келажагида инқилоб ясагани ҳақида 2023 йил кўп гапирилганини баён қилди.

Йил сўзи Collins Corpus томонидан 20 миллиард сўздан ортиқ ҳажмдаги материалларини таҳлил қилиш натижасида танланди. Бунда йил давомида дунё бўйлаб оммавий ахборот воситаларида, китобларда ва веб-сайтларда эълон қилинган матнлар, шунингдек, радио ва телевидение орқали эфирга узатилган ва жонли нутқдаги иқтибос ва эслатмалар ҳисобга олинди.

Сунъий интеллект — информатиканинг алоҳида соҳаси бўлиб, одатда инсон онги билан боғлиқ имкониятлар: тилни тушуниш, ўргатиш, муҳокама қилиш, масалани ечиш, таржима ва шу каби имкониятларга эга компьютер тизимларини яратиш билан шуғулланади. Бугунги кунда айрим давлатларда робот-ҳамширалар, хайдовчисиз транспорт воситалари, буюртмани етказиб берувчи дронлар хизматидан фойдаланиш йўлга қўйилган. Ҳатто полиция ходимларининг баъзи вазифаларини ҳам махсус роботлар бажаришяпти. Олимлар уларнинг ташқи кўринишини имкон қадар одамларникига ўхшатишга уринишмоқда.

Бобур Аҳмад

Мавзуга оид мақолалар
Бугун Таиланд пойтахти Бангкокда ЖанубийШарқий Осиё мамлакатлари саммити АСЕАН ўз ишини бошлайди. Қатор инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари ташкилотнинг давоми...

2727 10:48 / 20.06.2019
Бугун Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида бир гуруҳ таниқли уламолар, исломшунос олимлар, тажрибали имомхатиблар, моҳир мударрислар, фаол отинойилар ва диний давоми...

2035 10:34 / 28.08.2021
Мисрлик Самира Ражаб исмли қария аёл 80 ёшида Қуръон ўқишни ва ёзишни ўрганди. Бу ҳақда Ахбара Эль Йома манбаси хабар берди.У Аввал Қуръонни ўрганиш истагини давоми...

1919 15:30 / 26.07.2021
Бугун Grand ta`limrdquo нодавлат таълим муассасасида Халқаро араб тили куниrdquo муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни муассаса директори Музаффар Саттиев очиб давоми...

3767 17:02 / 18.12.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021