1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудия Арабистони 2024 йилги Ҳаж мавсумига беш мингдан ортиқ бино қуради

13:49 / 07.11.2023 5246 pdf Ўқиш режими + -

Зиёратчилар Ҳаж ибодатини хавфсиз ва қулай шароитда бажаришлари учун Саудия Арабистони ҳукумати янги қоидаларни жорий қилди.


2024 йил зиёратчилар сони ортиши кутилаётгани сабабли Саудия Арабистони Ҳаж вазирлиги янги қоидалар тўпламини жорий этди ва ташриф буюрувчиларни жойлаштириш мақсадида кўпроқ бинолар қуришга қарор қилди.


Макка мерияси матбуот котиби Усома Зайтун зиёратчилар учун 3800 га яқин турли конфигурациядаги бинолардан фойдаланишини маълум қилди. Расмий бинолар сони эса 5000 тага етиши мумкин. Чунки бу йил зиёратчилар сони кутилганидан кўра кўп бўлиши тахмин қилинди.


Усома Зайтун бино эгаларини зиёратчиларга шароитни яхшилаш ва маълум бир бинода тўлиб кетмасликни олдини олиш мақсадида биноларни рўйхатдан ўтказишга чақирди.


Маълумотларга кўра, 2023 йилда Ҳаж ибодатини адо этган зиёратчилар сони 2 миллион атрофида бўлган. 


Бундан ташқари, Ҳаж мавсумини муаммосиз ва уюшқоқлик билан ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилган. 


Янги жорий этилган қарорда шартномаларни якунлаш тартиби ҳар бир мамлакат учун ўринларни тасдиқлайди. 


Саудия Арабистонининг Ҳаж вазири Тавфиқ Ал-Рабиаҳнинг сўзларига кўра, мамлакатларга янги аниқ жойлар берилмаса ҳам, шартномаларини эрта бошлаган давлатлар муқаддас масканда тегишли жойларни таъминлашда биринчи ўринга эга бўладилар.


Бундан ташқари, 2024 йилги Ҳаж мавсумига виза топшириш 1 мартдан бошланади ва шаввол ойининг 20-санаси, яъни 29 апрелда тугайди.


Зиёратчиларнинг биринчи парвози 9 май, 1-Зулқаъда куни муқаддас жойга етиб боради. 
Саудия Арабистони ҳукуматининг маълумотига кўра, кейинги Ҳаж мавсумида зиёратчиларнинг хавфсизлиги ва қулайлигини таъминлашга оид ўзгаришлар зарур эканлиги қайд этилган. 

Мавзуга оид мақолалар
2025 йил 6 июнь mdash Қурбон ҳайити байрами куни йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент метрополитени одатдагидан икки соат олдин, яъни, тонгги соат 0300 дан иш давоми...

1284 14:43 / 05.06.2025
Бугунги кунда юртимизда мусулмонлар талабидан келиб чиққан ҳолда масжидлар барпо этилмоқда ва эски бинолар ўрнига янги замонавийлари қурилмоқда.Шу кунларда давоми...

5762 05:24 / 28.08.2018
Аввал хабар берганимиздек Малайзиядаги .Умумжаҳон Сўфийлар ташкилоти, ташаббуси ва .HILAL TRAVEL, сайёҳлик ташкилоти, Дин ишлари бўйича қўмита, Ташқи ишлар вазирлиги, давоми...

3109 20:16 / 31.10.2019
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ташаббуси билан Рaмaзoн ойидаги хатми Қуръон тадбирларида иштирок этадиган қориларни давоми...

2870 10:14 / 17.03.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021