1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев яна бир бор Ғазодаги воқеаларга муносабат билдирди

13:34 / 09.11.2023 1461 pdf Ўқиш режими + -

«Томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирамиз», деди президент ИҲТ саммитидаги нутқида. Ўзбекистон раҳбари Фаластин халқи мустақил давлат қуришга ҳақли эканини яна бир бор таъкидлади. Шавкат Мирзиёев, шунингдек, афғон халқига инсонпарварлик ёрдамини кўпайтиришга ва расмий Кобулни минтақавий интеграцияга жалб қилишга чақирди.


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитидаги нутқида Ғазо секторида давом этаётган уруш ҳақида сўз юритди.


«Глобал тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдид солаётган Яқин Шарқдаги Фаластин-Исроил уруши барчамизда катта ташвиш уйғотмоқда. Минг афсуски, бу қонли низо оқибатида аввало тинч аҳоли вакиллари, айниқса, аёллар, болалар ва кексалар кўплаб қурбон бўлмоқда. Урушнинг минтақа бўйлаб ёйилиб кетиш хавфи тобора реал тус олмоқда.


Қарама-қаршиликнинг кенг кўламли низога айланиб кетишига асло йўл қўйиб бўлмайди. Биз томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга, тинч музокараларни бошлаш, оқилона муросага келишга чақирамиз.


Фаластин халқи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти резолюциялари билан тасдиқланган ҳуқуққа, яъни ўзининг мустақил давлатини барпо этиш ҳуқуқига эга, деган қатъий позициямизни яна бир бор билдирамиз», – деди президент.


Ўзбекистон раҳбари Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдамини кўпайтиришга чақирди.


«Шунингдек, бугунги саммит ташкилотимиз аъзоларидан бири бўлган Афғонистон иштирокисиз ўтаётганига диққатингизни қаратмоқчиман.


Асрлар давомида бизга ён қўшни бўлган кўпмиллатли Афғонистон халқини бугунги мураккаб муаммолари қаршисида ёлғиз қолдириб бўлмайди. Ушбу мамлакатни минтақавий интеграция жараёнларига фаол жалб этиш барқарор тараққиётимизнинг ажралмас ва зарурий шартидир.


Барчангизни афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишни кўпайтиришга, ушбу мамлакатдаги ўткир ижтимоий-иқтисодий муаммоларни жамоавий масъулият ва мақбул механизмлар асосида ҳал этишга чақираман»,– деди Шавкат Мирзиёев.

 

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори Ватанимиз тарихида ғоят мураккаб ва синовли давр бўлган XX аср бошида майдонга чиққан Маҳмудхўжа Беҳбудий давоми...

1789 11:42 / 12.01.2025
Швециянинг ўнг қанот Демократлар партияси аъзоси бўлган маҳаллий сиёсатчи Ислом ва мусулмонларни ҳақорат қилгани учун 40 кун озодликдан маҳрум этишга ҳукм давоми...

3580 10:01 / 17.01.2019
Жорий йилнинг 2526 Декабрь кунлари Торонтода Канада мусулмонларининг .Ислом руҳини тиклаш, йиллик анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда About Islam нашри хабар берди.Анжуманда давоми...

1905 15:35 / 28.12.2021
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳри яқинидаги Султон Саодат мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилди.Ушбу қадамжо XXVII асрларга мансуб давоми...

1954 09:30 / 08.04.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021