1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Одамлар намоз ўқишдими?

17:00 / 21.11.2023 5735 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Утбадан ривоят қилинади:
«Оишанинг олдига кириб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг беморликлари ҳақида гапириб бермайсизми?» дедим. У киши айтди: «Майли. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оғирлашиб қолдилар ва: «Одамлар намоз ўқишдими?» дедилар. «Йўқ. Улар сизга интизор бўлиб туришибди, эй Аллоҳнинг Расули», дедик. «Менга тоғорага сув қуйиб беринглар», дедилар. Биз айтганларини қилдик. У зот ғусл қилдилар. Кейин турмоқчи бўлиб, уриндилар ва ҳушларидан кетдилар. Сўнгра ўзларига келиб: «Одамлар намоз ўқишдими?» дедилар. «Йўқ. Улар сизга интизор бўлиб туришибди, эй Аллоҳнинг Расули», дедик. «Менга тоғорага сув қуйиб беринглар», дедилар. Биз айтганларини қилдик. У зот ғусл қилдилар. Кейин турмоқчи бўлиб, уриндилар ва ҳушларидан кетдилар. Сўнгра ўзларига келиб: «Одамлар намоз ўқишдими?» дедилар. «Йўқ. Улар сизга интизор бўлиб туришибди, эй Аллоҳнинг Расули», дедик. «Менга тоғорага сув қуйиб беринглар», дедилар. Биз айтганларини қилдик. У зот ғусл қилдилар. Кейин турмоқчи бўлиб, уриндилар ва ҳушларидан кетдилар. Сўнгра ўзларига келиб: «Одамлар намоз ўқишдими?» дедилар. «Йўқ. Улар сизга интизор бўлиб туришибди, эй Аллоҳнинг Расули», дедик.


Одамлар масжидда тўпланиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни хуфтон намозига кутиб туришарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга намозга ўтиши ҳақида Абу Бакрга хабарчи юбордилар. Хабарчи келиб унга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга намоз ўқиб беришингни амр қиляптилар», деди. Абу Бакр (кўнгли) юмшоқ одам эди. Шунда у: «Эй Умар, одамларга намозга ўт», деди. «Бунга сен ҳақлисан», деди Умар. Ўша кунлари Абу Бакр одамларга намозга ўтди.


Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларида енгиллик сезиб, бири Аббос бўлган икки кишига суянган ҳолда пешин намозига чиқдилар. У зот чиққанларида Абу Бакр имомлик қилаётган эди. Абу Бакр у зотни кўриб, ортига тисарила бошлади. У зот унга ортга ўтмаслик ҳақида ишора қилдилар ва (ёнларидаги) икковига: «Мени унинг ёнига ўтқазинглар», дедилар. Иккови у зотни Абу Бакрнинг ёнига ўтқазишди. Абу Бакр тик турган ҳолида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларига, одамлар Абу Бакрнинг намозига эргашиб намоз ўқидилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эса, ўтирган ҳолларида эдилар.


Убайдуллоҳ айтади: «Абдуллоҳ ибн Аббоснинг олдига кириб унга: «Оишанинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг беморликлари ҳақида менга айтиб берганларини сенга билдирайми?» дедим. «Айтавер», деди. Шунда мен билдирдим. У бирор нарсани инкор қилмади. Фақатгина: «У сенга Аббос билан бирга бўлган кишининг номини айтдими?» деди. «Йўқ», дедим. «У Алий эди», деди».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Иймоннинг белгиси ансорийларга муҳаббат қилишдир. Мунофиқликнинг белгиси давоми...

3961 03:16 / 18.04.2017
Абдуллоҳ ибн Шиххир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борсам, у зот .Алҳакумут такосуру, сурасини ўқиётган эканлар. давоми...

3461 07:15 / 09.08.2018
Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Юқори қўл қуйи қўлдан яхшидир. Садақани қарамоғингдагилардан бошла. давоми...

3834 06:05 / 15.09.2018
Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, мен сизнинг ичингизда, агар маҳкам ушласангиз, зинҳор залолатга давоми...

3886 10:10 / 26.08.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021