1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимизга ташриф буюрган уламолар жума намозини адо этдилар

18:01 / 24.11.2023 1459 pdf Ўқиш режими + -

Шу кунларда бир гуруҳ уламолар Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгаши йиғилиши, уламолар форуми ва «Мир Араб» мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган халқаро анжуманда иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турибди.


Бугун, 24 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназар меҳмонлар билан «Ҳазрати Имом» масжидида жума намозини адо этдилар.


Муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари жума маърузаси асносида Туркий давлатлар уламоларининг юртимизга ташрифи, қардош дин пешволарининг илиқ ва самимий мулоқотлари хусусида маълумот бердилар. 


Туркий халқлар уламолари муборак масжидда минглаб намозхонлар билан бирга жума намозини адо этишгач, хатми Қуръон ва хайрли дуолар қилинди.

Меҳмонлар Ҳазрати Усмон Мусҳафини ҳам зиёрат қилдилар.

 

 

 

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Рамазоннинг биринчи ўн кунлигида Маккадаги Буюк масжидга 1,5 миллионга яқин мусулмонлар ва зиёратчилар ташриф буюришди.Саудия Aрабистони матбуот агентлиги давоми...

1635 11:00 / 27.04.2021
.Hilolnashr, матбаанашриёти ҳамда Islom.uz портали жамоаси .Hilolnashr, нашриётининг илмий таҳрир ҳайъати аъзоси муҳтарам Атоуллоҳ домланинг укалари Жамолиддиннинг вафотлари давоми...

2016 09:51 / 14.10.2020
Хабарга қараганда, Канадада фаолият кўрсатувчи Алберта мусулмон жамоатчилик билан алоқалар кенгаши AMPAC ва KychnerVaterlo мусулмон аёллар уюшмаси CMWKW исломофобияга давоми...

2092 13:40 / 22.02.2019
Қувайт швед тилида 100 000 нусхада Қуръони Карим маънолар таржимасини нашр этиш режасини эълон қилди. Режа Қувайт бош вазири шайх Аҳмад Наваф алАҳмад асСабаҳ давоми...

1619 20:48 / 12.07.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021