1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Барча муаммонинг ечими бирдамликда

14:46 / 25.11.2023 1242 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 25 ноябрь куни пойтахтимизда Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг тўртинчи йиғилиши бошланди.

Анжуман Қуръони Карим тиловати билан очилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари йиғилишни очиб бердилар.

Халқаро тадбирда Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода, Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош, Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси Уламолар кенгаши раиси Абдиманап Масалиев ҳамда Туркманистон муфтийси Ялкап Ходжагулиев, шунингдек, туркий давлатлар уламолари, диний соҳа вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Туркий давлатлар муфтийларининг Тошкент шаҳрида ўтказилаётган навбатдаги йиғилишида жаҳонда долзарб бўлиб турган бир қатор  масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Айниқса, экстремизм, ақидапарастлик ва мутаассиблик каби иллатларга қарши ҳамкорликда курашиш, исломофобияга муросасиз бўлиш каби  масалалар муҳокама этилди. Шунингдек, мусулмон уммати учун энг муҳим бўлган масалалар ҳамжиҳатликда кўриб чиқилди. 

Мазкур муаммоларни ҳал этишнинг ягона йўли бирдамликда ҳаракат қилиш,  ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш экани барча муфтийлар томонидан таъкидланди.

Мавзуга оид мақолалар
Юртимизда кўп йиллар мобайнида диниймаърифий соҳада хизмат қилган Тошкент шаҳридаги Абу Бакр Қаффоли Шоший жомеъ масжиди имомхатиби Қурбонали домла давоми...

2787 15:24 / 04.03.2023
.Ҳилол, нашриётматбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси Тошкент ислом институт ректори Уйғун домла Ғафуровнинг волидаи муҳтарамалари Дилбар ҳожи она вафотлари давоми...

1650 11:45 / 02.11.2020
Сўнгги йилларда диниймаърифий соҳадаги ислоҳотлар сабаб юртимиздан кўплаб қорилар етишиб чиқмоқда.Бир неча йилдан буён хориж давлатлари диний идораларидан давоми...

2146 08:00 / 03.05.2019
Масжид имомхатибларига қулай шартшароит яратиб бериш, уларнинг яшаш манзиллари билан ишхоналари орасидаги масофага эътибор қаратиш самарали меҳнат қилиш учун давоми...

1813 18:05 / 03.04.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021