1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Тўртликларга боқинг

11:03 / 05.12.2023 1644 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тўртовлари борки, уларга ҳеч қачон хиёнат қилма:
1. Роббинга
2. Дининга
3. Пайғамбаринга
4. Ватанинга


Тўрт кишига жафо қилма:
1. Отанга
2. Онанга
3. Ака-укаларинга
4. Опа сингилларинга


Тўрт кишини карамингдан, олийжаноблигингдан маҳрум қилма:
1. Аёлингни
2. Фарзандларингни
3. Қариндош-уруғларингни
4. Дўстларингни


Тўрт кишига қўполлик, қўрслик қилма:
1. Етимга
2. Мискинга
3. Фақирга
4. Беморга


Тўрт кишига ғазаб қилма:
1. Уламоларга
2. Муаллимларга
3. Тақводорларга
4. Кексаларга


Тўрт нарсани ҳеч қачон узма:
1. Намозни
2. Қуръон тиловатини
3. Зикрни
4. Силаи раҳмни


Тўрт ишни ҳеч қачон қилма:
1. Кибрга кетма
2. Ғурурланма
3. Ҳасад қилма
4. Гина-адоват сақлама


Тўрт фазилат билан зийнатлан:
1. Сабр билан
2. Ҳилм билан
3. Илм билан
4. Карам (саховат, олийжаноблик)  билан


Тўрт нарсадан жуда эҳтиёт бўл:
1. Шайтондан
2. Нафсдан
3. Шаҳватдан
4. Ёмон улфатдан


Тўрт киши билан ҳеч қачон дўстлашма:
1. Каззоб билан
2. Ўғри билан
3. Ҳасадчи билан
4. Манмансираган худбин билан


Тўрт кишига яқин бўлинг:
1. Мухлис инсонга
2. Вафодор инсонга
3. Карим (олийжаноб, сахий) инсонга
4. ростгўй инсонга


Тўрт нарсани кўпайтиринг:
1. Садақани
2. Дуони
3. Истиғфорни
4. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишни


Тўрт нарсани камайтиринг:
1. Таомланишни
2. Уйқуни
3. Дангасаликни
4. Гапни


Тўрт нарсадан Аллоҳдан паноҳ сўранг:
1. Ғамдан
2. Маҳзунликдан
3. Ожизликдан
4. Бахилликдан


Тўрт кимсадан юз ўгиринг:
1. Жоҳилдан
2. Тортишувчидан
3. Эсипастдан
4. Бекорчидан


Тўрт кишидан қочинг:
1. Муттаҳам фирибгардан
2. Алдоқчи фирибгардан
3. Найрангбоз ёлғончидан
4. Мунофиқдан


Нозимжон Ҳошимжон & Хуршид Маъруф 

 

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қадимдан охират уламолари қандай бўлишлари кераклиги ҳақида баҳслар бўлиб келган. Улардан баъзиларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.Олим қоидага мувофиқ иш давоми...

3449 12:30 / 07.11.2019
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга юзланиб .Сафларингизни тўғриланглар, етишибетишиб туринглар. Мен сизларни ортимдан ҳам кўриб тураман,, давоми...

1931 16:30 / 24.06.2021
Ихлоснинг ҳақиқати Аллоҳ таолодан бошқа барча нарсадан халос бўлмоқ ndash қутулмоқдир.Ихлос ndash амални, гапсўзни ва ибодатни уларга хиралик етказадиган риё, давоми...

4544 09:00 / 25.09.2021
Тиббиёт соҳаси тараққий этиши натижасида бугунги кунда тана аъзолари, ички органларни ўзгаларга кўчириб ўтказиш амалиёти дунёнинг кўплаб давлатларида давоми...

2689 11:03 / 11.01.2024