1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жума

Жума кунида «Ҳаа мийм» ва «Инсон» сураларини қироат қилиш

23:06 / 07.12.2023 2334 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жума куни бомдод намозида «Ҳаа мийм сажда» ва «Ҳал атаа алалинсани» сураларини қироат қилиш суннатдир.


Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилганлар. Бу ҳақда имом Муслим Ибн Аббос ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан ҳадис келтирган.

Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
وَرُوِيَ عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، أَنَّهُ كَانَ يُصَلِّي قَبْلَ الْجُمُعَةِ أَرْبَعًا، وَبَعْدَهَا أَرْبَعًا. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.   

«Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у киши жумадан олдин тўрт ракъат, жумадан кейин тўрт ракъат намоз ўқир эди».
Термизий ривоят қилган.

Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا نَعَسَ أَحَدُكُمْ وَهُوَ فِي الْمَسْجِدِ فَلْيَتَحَوَّلْ مِنْ مَجْلِسِهِ ذَلِكَ إِلَى غَيْرِهِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالتِّرْمِذِيُّ. وَلَفْظُهُ: «إِذَا نَعَسَ أَحَدُكُمْ يَوْمَ الْجُمُعَةِ فَلْيَتَحَوَّلْ مِنْ مَجْلِسِهِ».

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Сизлардан биров масжидда туриб мудраса, ўша ўтирган жойидан бошқа жойга ўтиб олсин», дедилар».
Абу Довуд, Аҳмад ва Термизий ривоят қилишган. 

Термизийнинг лафзида: 
«Қачон сиздан бирортангиз жума куни мудраса, ўтирган жойидан ўтиб олсин», дейилган.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди


Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Биздан бир аёл экинзоридаги ариқ бўйига қанд лавлаги экиб қўяр эди. Жума куни қанд давоми...

5335 08:00 / 26.04.2024
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . , . ,. . .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Афзал кунларингиздан бири жума кунидир. давоми...

19655 04:00 / 25.04.2025
. ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким яхшилаб таҳорат қилсаю, сўнгра жумага бориб, давоми...

4798 04:00 / 14.07.2023
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган .Эй иймон келтирганлар Агар мажлисларда сизларга .Жой беринг,, дейилса, бас, жой беринг, Аллоҳ сизларга ҳам жой давоми...

6488 05:00 / 27.09.2024