1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Қуръони Карим қорисининг одоблари

11:47 / 14.12.2023 2490 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Карим оятларида баъзан кофир ва мушрикларнинг куфрий ва ширкий маънодаги сўзлари нақл қилинади. Яъни, мазкур сўзлар уларнинг ботил даъвоси ўлароқ ибрат сифатида ҳикоя қилинади. Қуръон ўқувчи мазкур сўзларга келганда уларни товушни пасайтириброқ, кишини ўзига ром этадиган шаклда улуғвор оҳангларга солмасдан, жимжима бермасдан, тезроқ ўқиб ўтиб кетиши мақсадга мувофиқдир. Бу Қуръони Карим қорисининг одоблари доирасига киради. Шунингдек, кишини йиғлатиши лозим бўлган, жаҳаннам васфларини ўз ичига олган ёхуд инсонларнинг қалбига, виждонига хитоб қилиб, тадаббурга чорлайдиган, маъноси қалбларни эритадиган ояти карималарни тантавор ва шўх-шодон тарзда ўқимасдан бироз мунгли ва ҳазин оҳанг билан ўқиш ҳам қорининг илму маърифатининг даражасини белгилаб беради. Баъзи оятлар бўлади, Аллоҳ таолонинг Қаҳҳорлиги, Жалолий сифатларини намойиш этади. Уларни ўзгача улуғворлик ва ўктамлик билан ўқиш мақсадга мувофиқ. Баъзи оятлар бор, Парвардигорнинг марҳаматидан баҳс этади, мўмин бандаларига тайёрлаб қўйган абадий неъматларига қизиқтиради, Жамолий сифатларини изҳор қилади. Бундай оятларни ҳам ўзига хос гўзалликда қироат қилиш аҳамиятлидир. Айниқса, хатм ва бошқа ҳолатларда бўлгани каби Қуръони Каримдан узунроқ миқдор тиловат қилинадиган вақтларда оятлар ва маънавий бўлаклар (мақтаъ)нинг мазмунига қараб, юқоридаги нукталарга риоя қилинса, Аллоҳнинг каломи қалбларга зилол сувдек етиб боради. Унинг маънавий мўъжизаси бор-бўйи билан намоён бўлади ва оятлар ҳидоятидан сомеълар баҳраманд бўлади.

Алишер Султонходжаев

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар .Дунё ўзи бир матодир. Дунё матоларининг энг яхшиси давоми...

6331 17:00 / 09.05.2022
Мусулмонлар ҳижрий иккинчи ва учинчи асрларда кўпгина илмларни ёзма равишда шакллантирдилар. Мазкур илмларга оид масалалар ёзма равишда жамланди, тартибга давоми...

897 11:44 / 14.07.2025
Одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Маъруфга буюрасиз ва мункардан қайтарасиз ҳамда Аллоҳга иймон келтирасиз. Агар аҳли китоблар иймон давоми...

6674 20:36 / 13.11.2017
Маънавийлик муаммоларини тадқиқ этувчи замондошларимиздан бири бахтнинг моҳиятини аниқлашга уриниб кўрди. Унинг фикрича, бахт ndash бу инсон қалбидаги мунтазам давоми...

11764 21:18 / 31.08.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021