1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Ҳал қилувчи дамларда мусулмон олимларининг ўрни

09:38 / 21.01.2024 1819 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тарихчи ва адиба Бэтани Хьюгс айтади:
«Уйғониш даврида Европанинг барча университетларида Арастунинг асарларини ўқиб, ўрганишни истаган талабалар фақат Ибн Рушднинг изоҳларидан фойдаланишган. Унинг исми Ибн Рушд бўлса-да, Европада ҳамма уни Изоҳловчи деб танир эди».


Ибн Рушд европаликлар янги илмларни ўзлаштириш учун мурожаат қилган машҳур мусулмон олимларидан бири эди. Ана шу уламоларнинг таъсири остида Европа тубдан ўзгара бошлади. XII аср кетидан XIII аср, унинг кетидан XIV аср келди. Европа изланувчан ва динамик ривожланаётган қитъага айланди. Испанияда реконкиста якунланди, европаликлар эса Атлантика океанининг ортидаги Янги дунёни кашф этишди. Тарозининг палласи Ғарб томонга оғди.


Ўша даврнинг руҳини ўзида мужассам этган шаҳар ҳамон ўзининг қудрати билан кишини лол қолдиради. Миллионлаб одамлар Европа цивилизацияси камолотга етган шаҳарга ҳурмат бажо келтириш учун Флоренцияга ташриф буюрадилар. Бу шаҳарда Данте ва Петрарка, Леонардо да Винчи ва Макиавеллилар яшаган. Европанинг зулмат асридан халос бўлишига ёрдам берган ғоялар мана шу ерда дунёга келган.


Ҳозирда бунга қадимги юнон ва қадимги рим усталари илҳом бахш этган, деб ҳисоблашади. Бироқ, ҳал қилувчи дамларда Ренессанс вакиллари мусулмон олимларига суянганлар.


Ислом уламолари туфайли бу давр буюк илмий кашфиётларга тўла бўлди. Николай Коперник. Ер курраси коинотнинг маркази эмас, деган илмий фаразни ана шу инсон илк бор айтган, деймиз.


«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди


Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Черковнинг айби билан Европа халқларнинг маъишат ва озодалик борасидаги вазиятлари ачинарли ҳолга тушиб қолган эди. Бу борада ёзилган айтилган гапсўзлар, давоми...

2607 15:02 / 25.09.2020
Абу Абдуллоҳ Салмон Форсий ndash .Салмонул хойр, яхши Салмон, .Боҳис аънил ҳақиқа, ҳақиқат изловчи, .Ибн Ислом, Ислом фарзанди, .Соҳибул китабайн, икки китоб соҳиби каби давоми...

3179 17:59 / 30.03.2021
Профессор Бакир Карлиға Боғчашеҳир университети.Қуръон инсониятга араб тилида нозил қилинди. Бироқ у фақат араблар эмас, бутун башарият учундир. Шунинг учун ҳар давоми...

4027 09:18 / 12.10.2019
тўртинчи мақолаФалакиёт ва риёзиёт соҳасидаги ўзининг ихтиролари билан андалусиялик олим Жобир ибн Афлаҳ XII аср шуҳрат қозонди. У Клавдий Птолемей ўзининг машҳур давоми...

2783 15:00 / 17.06.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021