1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тошкент ислом институтида Олий маъҳад талаба қизлари ўртасида «Қуръон мусобақаси – 2024» кўрик танлови ўтказилди.

10:46 / 19.02.2024 1596 pdf Ўқиш режими + -

Тадбирда  Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, институт ректори Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, проректорлар қатнашди.

Мусобақа ҳифз ва тиловат йўналишида бўлиб ўтди. Унда қорияларнинг чиқишларини Таҳфизул Қуръон кафедраси қори устозлари баҳолаб боришди: Валихон қори Азимбоев, Содиқжон қори Қурбонов, Жаҳонгир қори Рўзиев ва Исломхон қори Убайдуллаевлар.

Мусобақа якунида қуйидаги натижалар қайд этилди:

Ҳифз йўналишида:

1-ўрин: 2-курс талабаси Валихонова Оминахон;
2-ўрин: 1-курс талабаси Юсуфий Руқаййа;
3-ўрин: 1-курс талабаси Музаффархонова Робия.
 
Тиловат йўналиши бўйича:

1-ўрин: 4-курс талабаси Икромова Моҳинур;
2-ўрин: 2-курс талабаси Йигиталиева Эъзоза;
3-ўрин: 4-курс талабаси Комилова Малоҳат.

Ғолиба қория қизларга қимматбаҳо ва эсдалик совғалари мукофот сифатида топширилди.

Манба
oliymahad.uz
Мавзуга оид мақолалар
1 август куни Бутунроссия бўйлаб .Солиҳларнинг яхшиликлари, китоби учун танлов бошланди. Танловда ёши, дини ва миллатидан қатъи назар, кенг кўламли мусобақада давоми...

1562 20:00 / 25.08.2021
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев .Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида,ги Қарорини имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот давоми...

2785 19:53 / 21.05.2020
Аввал хабар қилганимиздек, улуғ муҳаддис, усулий фақиҳ, баҳрул улум, Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ Тошкент бўйлаб зиёратни бошлаган эдилар.Бугун 2019 давоми...

2520 17:07 / 10.10.2019
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тегишли буйруғи билан олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида янги 20252026ўқув йилини бошлаш саналари давоми...

1879 13:54 / 25.08.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021