1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тўрт юз эллик йиллик «Уста Ўринбой» жомеъ масжиди

17:28 / 21.02.2024 1769 pdf Ўқиш режими + -

Мусулмон оламида масжидларнинг ўрни беқиёс. Юртимизнинг гўзал гўшаларидан бўлган Наманган вилояти, Чуст тумани, Каркидон шаҳарчасида энг қадимги «Уста Ўринбой» жомеъ масжиди бугунги кунда мўмин-мусулмонларга хизмат қилиб келмоқда.

Маълумотларга кўра, ушбу масжиднинг қурилганига тахминан 450 йилдан ортиқ бўлган экан. Масжиднинг умумий майдони олти сотихдан иборат. Даставвал ушбу масжид уста Носирхон раҳимаҳуллоҳ бошчилигидаги косонлик усталар томонидан қурилган. Кейинчалик масжид уста Ўринбой раҳимаҳуллоҳ томонидан ҳашар йўли билан қайта таъмирлаган. Кейин «Уста Ўринбой» номи шу масжидга берилган. Каркидон шаҳарчасида аввал жами масжидлар сони тўққизта бўлган. Бугунги кунгача ушбу масжидлардан фақатгина «Уста Ўринбой» жомеъ масжиди сақланиб қолган.

2013 йилда масжид хонақоси қайта таъмирланган. Таъмирлаш жараёнида имом-хатиб хонаси, қўшимча яна битта хона ва таҳоратхона қурилган. Масжид сиғими минга яқин намозхонларга мўлжалланган. Масжид хонақосининг тепа қисми гўзал нақшлар билан безатилган. Ушбу қадимий масжид шу ерлик саховатпеша инсонлар томонидан қурилган. Ҳозирда бу қадимий масжидда беш маҳал намоз ибодати адо этилмоқда.









Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига гуманитар ёрдам ажратиш давоми...

1632 10:34 / 02.11.2023
Бугунги кунда бино тўлиқ қад кўтарган. Унинг марказида улкан шарқона гумбаз, тўрт томонида 34 метрлик пештоқлар қурилган.Давлатимиз раҳбари ҳар бир йўлак ва хонага давоми...

2005 10:20 / 30.01.2021
Ислом олами робитасининг Китоб ва суннатга хизмат қилиш ҳайъати ва Доғистон мусулмонлар идораси имом Нававий номли мадрасада Қуръон мусобақасини ташкил этишди. давоми...

2362 10:07 / 03.08.2019
Ўзбекхонга атаб олтин вараққа кўчирилган 700 йиллик тарихга эга Қуръон қўлёзмаси топилгани ҳақида ўтган йили Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон маданий мерос давоми...

1329 17:47 / 11.04.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021