1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Уйқудан уйғониб бажариладиган суннат амал

13:44 / 26.02.2024 5387 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фаол бўлиш ва уйқунинг тез тарқалишини таъминлаш учун уйғонганингиздан сўнг дарҳол бажаришингиз мумкин бўлган энг яхши машқлар қандай?

Ҳурматли ўқувчиларимиздан бири менга соғлиқ, фитнес ва гўзаллик билан боғлиқ бўлган кўпгина веб-сайтларда учратадиганимиз уйқудан уйғонгандан сўнг дарҳол юзни массаж қилиш ва терининг фаоллашиши, унинг қатламларидаги қон ҳужайраларини фаоллаштиришдаги бу ҳаракатнинг аҳамияти ҳақида маълумот юборди. Бу амал инсоннинг соғлиғига ижобий таъсир қилади.

Юзни, айниқса, пешонани массаж қилиш миядаги энергия марказларини фаоллаштиради, чунки уйқудан уйғонганидан кейин мия ланжлик ҳолатида бўлиб, у стимуляция ва фаоллаштириш жараёнига муҳтож. Шунинг учун мутахассислар уйғонгандан сўнг дарҳол юзни ишқалаш муҳимлигини таъкидлайдилар.

Уйғонганимиздан сўнг бажариладиган энг яхши машқлар ҳақида изласак, кўпчилик сайтларда юзни ишқалаш, аниқроғи, юзни енгил массаж қилиш зарурлиги ҳақида сўз юритилади. Бу мутахассислар 21 асрда топган нарса. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 14 аср олдин уйқудан турибоқ нима қилганлар?

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғониб, юзларидаги уйқуни қўллари билан силай бошладилар”.

Бухорий ривояти.

Шунинг учун кўпчилик унутган тарк қилинган суннатлардан бири уйқудан уйғонганидан кейин юзни силашдир. Бу амалнинг кўп фойдасини замонавий илм исботлаган. Лекин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишни қилишда инсониятнинг пешқадами бўлганлар. Ислом неъмати учун Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.

Абдуддоим Каҳел мақоласидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 25 январь 03-07/400-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу мақоламиздаги тавсиялар баъзи ўқувчиларимизга илк ўқишда оддийгина бўлиб кўриниши мумкин. Лекин улар ўтган 1400 йилга ҳаёлий саёҳат қилсалар, ақлларини лол давоми...

5969 18:08 / 08.11.2018
Бурун ажойиб тарзда яратилган аъзо бўлиб, ичида устмауст жойлашган мугуз пластинкалар бор. Ҳаво ўша пластинкалар орасидан узоқ масофани босиб ўтади. давоми...

7165 20:10 / 26.03.2019
Барчага маълумки, қаттиқ жисмлар ва суюқликлар совутилганда уларнинг ҳажми қисқаради. Ҳажм камайганда зичлик ортади ва янада совуқ томонлар оғирроқ бўлиб қолади. давоми...

6454 18:30 / 30.04.2019
Барча Пайғамбарлар алайҳимуссаломнинг мўъжизалари бўлган. Лекин ўтган барча Пайғамбарлар алайҳимуссаломнинг мўъжизалари ҳиссий мўъжиза бўлган. Яъни кўз билан давоми...

6378 17:00 / 05.03.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151255 14:35 / 11.08.2021