1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Масжидларда Рамазон ойига тайёргарлик ва маҳалла аҳллари билан ишлаш жараёнлари яқиндан ўрганилди

20:54 / 26.02.2024 1603 pdf Ўқиш режими + -

Айни кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги масжидларда Рамазон ойини муносиб тарзда кутиб олиш бўйича кенг кўламли тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, масжидларда ободонлаштириш, тозалик, намозхонлар учун қулай шароитларни ҳозирлаш каби ишлар давом этмоқда. 

Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари сафар давомида Наманган вилоятидаги “Исҳоқ ҳожи”, “Абу Юсуф”, “Имом Бухорий”, “Форуқ”, "Шодибек" сингари жоме масжидларда Рамазон ойига тайёргарлик жараёни билан яқиндан танишиб, мутасаддилларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар бердилар. 

Муфтий ҳазратлари имом-домлалар билан учрашувда тобора яқинлашиб келаётган Рамазони шарифда ўтган йил бошланган яхши анъана, яъни масжидларда 27 кунлик хатми Қуръон ва таровиҳ намозлари бўлиши, шу йилдан энг маҳоратли қорилар юртимизнинг айрим ҳудудларида жомеларида навбат билан бир кунлик намунавий хатм ўтиб бериш анъанаси йўлга қўйилаётгани, бу масжидларимиздаги хатми Қуръонларнинг янада гўзал ва файзли ўтишига сабаб бўлишини алоҳида қайд этдилар. 

Самимий мулоқотларда кейинги йилларда мамлакатимизда маҳалла фуқаролар йиғини фаолиятига алоҳида эътибор қаратилаётгани, уларда халқимизнинг оғири енгил бўлаётгани, хусусан, масжид имом-хатиблари ҳам ҳамкор ташкилотлар билан кўплаб хайрли ишлар қилаётгани, эҳтиёжманд ва илмсизлиги туфайли билмасдан ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган фуқароларга моддий ва маънавий кўмак бериш борасида салмоқли натижаларга эришилаётгани алоҳида таъкидланди.







Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистонида умра мавсуми эрта бошланиши ҳақида хабар берилди. Бундан Қироллик кўриниши 2030rdquo лойиҳаси асосида умрачилар сонини ошириш мақсад давоми...

5341 05:49 / 05.09.2018
Истанбулда Султон Аҳмад I 16031617 даврида олти минорали Султон Аҳмад масжиди, яъни Кўк масжид қурилган. Ўша пайтда Маккадаги биргина Масжидул Ҳаромда 6 та минора давоми...

2990 11:02 / 16.01.2024
Бугунги кунда Хон Академияси бутун дунё бўйлаб бепул таълим берувчи ва энг яхши рақамли таълим масканларидан бири деб тан олинган.Tesla ва SpaceX бош директори Илон давоми...

2461 14:20 / 25.01.2021
Москва шаҳридамисиз Ундай бўлса Москва ислом институти қошидаги шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ўқувмаърифий маркази олти ойлик ўқув курсига талабаларни давоми...

2253 11:18 / 02.12.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021