1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Суннатлардаги ўнта илмий ҳақиқат (бешинчи мақола)

08:32 / 12.03.2024 2931 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида баён қилинган ва яқин йиллар ичида аниқланган илмий ҳақиқатлар зикр этилади.
Истинжо

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: اتَّبَعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَخَرَجَ لِحَاجَتِهِ، فَكَانَ لَا يَلْتَفِتُ، فَدَنَوْتُ مِنْهُ، فَقَالَ: ابْغِ لِي أَحْجَارًا أَسْتَنْفِضْ بِهَا أَوْ نَحْوَهُ، وَلَا تَأْتِنِي بِعَظْمٍ وَلَا رَوْثٍ. فَأَتَيْتُهُ بِأَحْجَارٍ فِي طَرَفِ ثِيَابِي، فَوَضَعْتُهَا إِلَى جَنْبِهِ وَأَعْرَضْتُ عَنْهُ، فَلَمَّا قَضَى أَتْبَعَهُ بِهِنَّ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатларига чиққан эдилар, ортларидан бордим. Одатда у зот ортларига қарамас эдилар. У зотга яқинлашган эдим, менга:
«Тошлардан олиб кел, улар билан истинжо қиламан, (ёки шунга ўхшашроқ гап айтдилар) суяк ёки тезак олиб келма», дедилар. Кийимимнинг этагига тош солиб келтириб, ёнларига қўйдим ва ўгирилиб кетдим. У зот қазои ҳожат қилиб бўлиб, уларни ишлатдилар».
Бухорий ривоят қилган.


Набавий поклик усулларидан бири бавлдан кейин истинжо қилиш ва нажосат жойини яхшилаб тозалашдир. Ушбу яхши одатга амал қилишнинг сезиларли тиббий таъсирига эришилганлиги исботланган. Нажосатни яхшилаб кетказиш инсонни жинсий аъзоларнинг кўплаб касалликларидан сақланишига сабаб бўлади. Буни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга истинжо ва покланишни буюрганларида таъкидлаганлар. 

عَنْ حَفْصَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «عَلَى كُلِّ مُحْتَلِمٍ رَوَاحٌ إِلَى الْجُمُعَةِ، وَعَلَى كُلِّ مَنْ رَاحَ إِلَى الْجُمُعَةِ الْغُسْلُ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Ҳар бир эҳтилом бўлувчига жумага бориш лозимдир. Ҳар бир жумага борувчига ғусл лозимдир», дедилар».
Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.


Мўмин киши терисини кирлар, бактериялар, микроблар, замбуруғлар ва тер қолдиқларидан тозалаш учун ҳар жума куни ҳеч бўлмаганда бир марта ювиниши керак.. Бу ғусл тери касалликларининг олдини олишга, терининг нафас олишини яхшилашга ва унинг тешикларини сақлашга ёрдам беради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга касалликларнинг олдини олишда покланишнинг аҳамияти борлигини ким айтди?! Албатта, Аллоҳ таоло айтган!
(Давоми бор)

Абдуддоим Каҳел мақоласи ва Islom.uz маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 21 февраль 03-07/921-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тафаккур борасида мақоланинг биринчи сонида тўхталиб ўтган эдик. Ушбу мақолада баъзи бир жонзотлар ҳақида сўз юритилади. Улар ҳақида тафаккур қилсак, Аллоҳ давоми...

2581 13:00 / 24.11.2021
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачонки бирортангизнинг идишига пашша тушиб қолса, давоми...

4172 14:00 / 05.01.2023
Қуръоний дориСавол Кўзга оқ тушганда жарроҳлик ёки дори томизишдан бошқа муолажалар ҳам бормиЖавоб Илмий қўлланма ва илмий назарияларда умумий уринишлар бор. давоми...

6711 16:40 / 15.12.2018
Шояд бу илмий кашфиётлар орқали инсон миясининг пешона қисмининг ғоят муҳимлигини, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари билан дуо қилиш давоми...

3850 14:47 / 04.10.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021