1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Рамазон фазилати ва тинчлик қадри ҳақида самимий мулоқот бўлди

13:03 / 14.03.2024 1957 pdf Ўқиш режими + -

Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида 14 март куни Сирдарё вилоятига йўл олди.


Сафар асносида давлатимиз раҳбари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров билан самимий суҳбатлашди. Мулоқотда диний-маърифий йўналишлардаги ишлар, муборак Рамазон ойининг фазилатлари ҳақида сўз борди.


Маълумки, 11 март куни бутун ислом уммати қатори  юртимиз мусулмонлари ҳам бу қутлуғ ойни хурсандчилик билан кутиб олдилар. Рўзадорлар мамлакатимиздаги тинчлик ва фаровонлик шарофатидан ибодатларини эмин-эркин адо этмоқда, бунинг учун Аллоҳ таолога чексиз шукроналар айтмоқда. Масжидларда Қуръони карим хатм этилиб, халқимизга осойишталик, файзу барака тилаб дуолар қилинмоқда.


Муфтий бу улуғ айёмда сабр-қаноат, хайру саховат фазилатлари зиёда бўлишини, юртдошларимиз буни ҳис қилиб, савоб амалларни кўп қилаётганини айтди.


Президентимиз бу ойни юксак даражада ўтказиш, юртимиздаги тинчликни қадрлаш ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш бўйича ўз фикрларини билдирди. Инсон қадрини улуғлаш мақсадига мувофиқ, халқимиз манфаатларини таъминлаш, муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаш давом эттирилишини айтди.


Тадбиркорликни ривожлантириш, томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали қишлоқ аҳолиси турмушини юксалтириш муҳимлиги таъкидланди.   Ёшларни билим-маърифатли ва ватанпарвар этиб тарбиялаш, уларни ўқишга, меҳнатсеварликка ундашнинг аҳамияти ҳақида суҳбатлашилди.

 

 

 

 

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом тарихи давомида масжид мусулмонларнинг диний ҳаётида юқори ўринни эгаллаган ибодатхона, Аллоҳ таолонинг буйруқларини тўлатўкис адо этадиган улуғ давоми...

2206 12:30 / 24.08.2021
Профессор, шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратларининг водий бўйлаб қилаётган илмий ташрифлари давом этмоқда. 2023 йил 29 ноябрь санаси, куннинг иккинчи ярмида устоз, доктор давоми...

1756 17:50 / 29.11.2023
Рамазон ойи кейинги ҳафтадан бошланади. Al Jazeera вебсайтининг хабар беришича, бу йил рўза тутилган мамлакатга қараб рўза тутиш 10 соатдан 21 соатгача давом давоми...

5020 18:05 / 09.04.2021
Гап шундаки, бу рўйхат Россия Федерациясидаги жазони ижро этиш муассасалари маҳкумлари учун тузилган янги исломий адабиётлар рўйхати ҳисобланади. давоми...

2792 18:01 / 28.11.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021