1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Энг яхши мусулмон

12:50 / 01.04.2024 3409 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бироз эътиборсиз қолдирсанг, оддий иссиқ қаҳва совиб қолади-ю, севган инсонинг совиб қолмасмиди?!


Қаҳва жонсиз нарса бўла туриб, бироз ичмай қолдирсангиз, совиб қолади. Аёл кишининг эса жони, руҳи бор. 


Гоҳида аёл киши ҳаётда кўп нарсаларга чидаши мумкин. Бироқ унга нисбатан эътиборсизликка чидай олмайди.


Аёл киши пули бор, келишган инсонни ёқтиради дейишади. Аслида аёл киши пулдор, келишган бўлмаса ҳам уни қадрлайдиган, камситмайдиган, қизғонадиган, суянч бўла оладиган, зулм қилмайдиган, дардларига шерик бўлиб, сўзларини тинглайдиган, хўрламайдиган, ночор ҳолда қолдирмайдиган эркакни севади.


Аёл киши вазир бўлса ҳам эридан ҳадя олса, қувонади.
Бошида эри бор аёлларнинг бахтига кўз тегмасин!
Бошида эри бўлмаса-да иффатини сақлаб, фарзандларига ҳам ота, ҳам она бўлаётган аёлларга саломлар бўлсин!


Имом Термизий раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган ҳадисда шундай дейилган:

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «خَيْرُكُمْ خَيْرُكُمْ لِأَهْلِهِ وَأَنَا خَيْرُكُمْ لِأَهْلِي...»

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг энг яхшиларингиз, аҳли аёлига яхшилик қиладиганларингиздир. Мен сизларнинг орангизда аҳли аёлига яхшилик қилишда энг яхшингизман», дедилар».


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларнинг энг яхшиси ким эканини ҳадисда баён қилмоқдалар. Энг яхши мусулмон аҳли аёлига яхшилик қилувчи экан.
Биз ҳам шу ҳадисга амал қилиб аҳли аёлимизга яхши муносабатда бўлайлик. 
Яратган Эгам жуфти ҳалолларимизга биз билан қўша қаришларини насиб этсин, оила қуриш истагидаги аёлларга ўзлари кутгандан зиёда бахт берсин!

Нозимжон Ҳошимжон

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 21 февраль 03-07/921-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кўпчилик тажвид курслари йўқлигидан, шу сабаб Қуръон ўргана олмаётганидан ёзғиради. Бу борада мутлақ чеклов бор деб ўйлайди. Аслида эса...Устозларнинг боши омон давоми...

3550 09:00 / 31.12.2021
Инсон ҳаётдаги ҳодисалар қаршисида ожиз қолганда ўзига дуодан бошқа суянчиқ топа олмайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло мусулмонларни дуо қилишга буюрган. Бу ҳақда давоми...

3467 11:30 / 08.03.2022
Россия киноусталари томонидан ишланган .Текинхўрлар, .Паразиты, ҳужжатли илмийоммабоп фильмни кўргач, сиз азиз ўқувчиларимиз билан ушбу фильмдан олган давоми...

5180 12:30 / 08.07.2021
Ўғирлик гуноҳи кабирадир. Аллоҳ таоло Моида сурасида шундай марҳамат килади .Ўғри эркак ва ўғри аёлнинг қўлларини кесинглар. Бу Аллоҳдан бездирувчи иқоб давоми...

9131 15:00 / 03.12.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021