1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Охирги кун...

18:52 / 09.04.2024 1774 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Ўтиб борар ўттизинчи кун,
Эшитилар шом учун азон.
Алвидо, дейишга қўрқаман,
Кўришгунча, дейман, рамазон...

Елканлари уфққа шўнғиган
Манзарани эслатган каби
Қайларгадир савоб кўтариб
Сузиб борар умр маркаби.

Мен оролда қолаётган ўй —
Ўша эртакдаги Робинзон...
Ўн бир ойлик ёлғизлигим қўй,
Сени кутмоқ — шараф, Рамазон!

Биттадан ёз, ҳам қишу баҳор
Ўтказамиз, хўп, майли, дегин.
Суюклигим, лекин ваъда бер -
Мен шўрликни соғиниб келгин.

Елканларинг хилпиллат маҳзун,
Ол менданам кўп-кўп хавотир.
Ҳа, рамазон, билмайсан-да сен,
Йўқлигингда не ишлар содир...

Сен келасан, гуллар бу маскан
Воқиф бўлиб азалий сирдан.
Ўн бир ойда дилимни эзган
Гуноҳларим куяди бирдан.

Унутилар ортдаги заҳмат,
Пешонамда раҳмат терлари.
Кўз ёшлардан қолармикан-ей
Юракнинг ваҳм, мавҳум кирлари?!

Соғинчинг-ла бут бугун юрак —
Такрор-такрор васлингга етиш
Ва қўшимча биргина тилак:
Бу оролдан сен билан кетиш!!!"

Кўнглим энди тамомийла тўқ,
Тугаб қолди шомга ҳам азон -
Луғатимда хайр сўзи йўқ,
Кўришгунча, дейман, рамазон!

Алвидо, дейишга қўрқаман...


Хайрулла Ҳамидов

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ойи одамлар учун ҳидоят манбаи ва тўғри йўл ҳамда ҳақ билан ботилни ажратгувчи очиқ оятлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир. Рамазон ойи ҳар доим давоми...

2321 18:03 / 06.04.2024
Алвидо, эй моҳи раҳмат, шаҳри ғуфрон, алвидо, Айладинг азми сафар, бўлдук паришон, алвидо, Афв қил нуқсонимиз, эй яхши меҳмон, алвидо, Боиси савму салоту, хатми давоми...

1590 17:37 / 09.04.2024
Йил давомида Рамазон ойини интиқлик билан кутамиз, лекин ой яқинлашган сари, ҳавотирмиз хам ошиб бораверади. Бир тарафдан биз ойнинг кириб келишини истаймиз, давоми...

2435 17:00 / 02.04.2022
Бу йилги Рамазон мутлақо бошқача бўлишига қарор қилинг. У ҳаётингиздаги ўзгариш, бурилиш ва инқилоб нуқтаси бўлади, инша Аллоҳ. Бугун ният қилингки, эртага, инша давоми...

917 14:19 / 10 февраль
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021