1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Шаввол ойининг фазилати

11:15 / 18.04.2024 1915 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ: «Шаввол ойида никоҳ тўйини ўтказиш яхши саналган ишдир», дедилар. («Саҳиҳи Муслим» шарҳидан).

Имом Муслим, Термизий ва бошқалар Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар:

«У зот: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаввол ойида мени ўз никоҳларига олдилар, шавволда мен билан бирга яшашни бошладилар. У зотнинг қай аёллари мендан кўра насибалироқ?», дедилар. Оиша (қариндош) аёлларининг тўйи шавволда бўлишини мустаҳаб санар эдилар.

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ «Саҳиҳи Муслим»га ёзган шарҳларида Оиша розияллоҳу анҳодан юқоридаги шаввол ойи борасидаги ҳадисни зикр қиладилар ва асҳобларимиз шаввол ойида никоҳни мустаҳаб санаб, ушбу ҳадисни далил келтиришади, дейдилар. Оиша розияллоҳу анҳу бу сўзлари ила баъзи одамлар жоҳилият даврида шаввол ойида уйланиш ва турмушга чиқишни кариҳ санашларини рад этганлар. Чунки бу иш ботил ва асли йўқдир ва жоҳилият қолдиқларидандир, дея баён қиладилар.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ким бир неъматнинг ичида бўлсаю, унга шукр қилмаса, ҳеч нарса туймаган ҳолатда ундан чиқиб кетади.

3398 12:05 / 14.11.2017
Бир умр яхшилик қилиб, бир кун ёмонлик қилсам, бир умрни унутиб, ўша бир кунни эслашяпти.

2457 07:15 / 28.10.2018
Муваффақиятни орзулайдиганлар ҳам бор...Уни рўёбга чиқариш учун тонгда барвақт турадиганлар ҳам бор...

3363 15:05 / 01.07.2017
Қалблар Мадинаи Мунавварага ошиқади, чунки у ерда биз севган зот борлар.

3093 08:50 / 10.11.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021