1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Исломий фиқҳ академияси анжумани бошланди

14:28 / 20.04.2024 1715 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 20 апрель куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги пойтахтида энг нуфузли ташкилот – Ислом олами уюшмаси таркибидаги Исломий фиқҳ академиясининг 23-давра йиғилиши бошланди. 

Риёз шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро анжуманда дунёнинг турли мамлакатларидан келган таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, етук экспертлар, давлат ва дин арбоблари ҳамда халқаро исломий ташкилотлар етакчилари иштирок этмоқда.

Хусусан, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Бош муфтийси, Йирик уламолар кенгаши раиси, Ислом олами уюшмаси таркибидаги Исломий фиқҳ академияси президенти  Абдулазиз бин Абдуллоҳ Ол Шайх, Исломий фиқҳ академияси Бош котиби Абдураҳмон бин Абдуллоҳ аз-Зайд, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги халқаро Ислом фиқҳи академияси Бош котиби Қутб Мустафо Сону кабилар иштирок этмоқда.

Ислом олами уюшмаси Бош котиби, Мусулмон олимлар ҳайъати раиси, Шайх Доктор Муҳаммад Абдулкарим ал-Исо жанобларининг таклифига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ушбу анжуманда қатнашмоқда.

Нуфузли тадбирда уммат учун энг муҳим бўлган масалаларни муҳокама қилиш баробарида тинчлик-осойишталикни таъминлаш, халқлар дўстлигига эришиш, электрон воситалар билан савдо қилиш, замонавий телескоп ва рақамли технологиялар орқали ойни кузатиш, вақф мулкий муносабатлари, тана аъзоларини ўзгартириш, закот тўлашга оид ҳукмлар ҳамда намоз ва хутбаларда овозли экранлардан фойдаланиш каби муҳим масалалар кўриб чиқилади.

Анжуман жараёнлари ва натижалари ижтимоий тармоқларимиз орқали ёритиб борилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
.Ҳилол, нашриётида чоп этилган Мусҳафи шарифнинг навбатдаги нашри 2020 йил 11 январь куни соат 09.00 да сотувга чиқарилади.Ушбу мусҳафи шариф тобеъин Ҳафс ибн Сулаймон давоми...

2763 08:15 / 11.01.2020
Бугунги кунда хорижий давлатларнинг фонд ва музейлари, илмиймаърифий муассасаларида юртимиз тарихига оид кўплаб ноёб ҳужжатлари сақланмоқда. Бундай ноёб давоми...

1468 17:47 / 22.11.2024
Шу йил 26 ноябрь куни Амман шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Иордания бош муфтийси Аҳмад Иброҳим Ҳасанот давоми...

685 09:21 / 27.11.2025
Тошкент ислом институти ва Индонезиянинг Кудус давлат ислом институти ўртасида Англашув меморандуми имзоланди. Ушбу меморандумни Тошкент ислом институти давоми...

1387 19:49 / 08.01.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021