1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

"Ҳадис ва Ҳаёт" 4-жузи қайта нашр этилди

05:00 / 02.02.2015 3427 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Ҳадис ва Ҳаёт" 4-жузи қайта нашр этилди

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Поклик» деб номланган 4-жузи қайта нашр этилди.
«Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг дастлабки жузлари чоп этилиши билан китобсеварларнинг севимли асарига айланиб, кўплаб мухлисларнинг жавонларидан, мўмин-мусулмонларнинг қалбидан чуқур ва муносиб ўрин олди.
Эндиликда мазкур силсила таркибига кирувчи китоблар қайтадан нашр қилина бошланди. Ушбу жузларда дастлабки нашрларда йўл қўйилган баъзи хато ва камчиликлар бартараф этилиб, илмий маълумотлар таҳқиқ қилинган бўлиб, бу мазкур нодир асар савиясининг янада юқорироқ бўлишини таъминлади.
 Ушбу жузда Аллоҳ таолонинг тавфиқи ила покликнинг фазилатлари ҳақида тўхталиб, динимизда поклик қанчалар фазилатли нарсага айланганини англаб етишга ҳаракат қиламиз. Пок¬ликнинг фазли бу дунё билан чегараланиб қолмайди. У охиратимизни обод этиш учун ҳам ас¬қотади, албатта.
Бу китоб орқали Таҳорат одоблари, хало одоблари, сувларнинг қай бири пок, қай бири нопок бўлишини ўрганамиз. Таҳорат ва ғусл қилиш учун ишлатса бўладиган ва бўлмайдиган сувларни фарқлашни ўрганамиз. Нопок сувларни поклаш мумкинми, йўқми, уни ҳам билиб оламиз. Нажосатни кетказиш учун нима қилишимиз лозим каби покликка оид масалалар сараланган мўътабар ҳадислар орқали батафсил баён этилган.

 

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: Ҳадис ва Ҳаёт. 4-жуз. Поклик китоби
Нашриёт: «HILOL NASHR» МЧЖ
Сана: 2013 йил
Ҳажми: 304 бет
Ўлчами: 84×108/32
ISBN: 978-9943-4094-7-7

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 158-сонли тавсияси ила чоп этилган

 

Мурожаат учун телефон: 


Тошкент шаҳри: (+998 71) 216 29 27
Наманган, Асака, Марғилон шаҳарлари:  (+998 90) 322 25 22
Андижон шаҳри: (+998 90) 388 1212
Самарқанд шаҳри: (+99891) 522 44 99
Денов шаҳри: (+99890) 9951341
Ургенч шаҳри: (+99894) 1188880

(Иш вақти 09:00 - 17:00)

 

Ушбу китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар олишингиз мумкин:

Кириш сўзи
Покликнинг фазилатлари ҳақида  
Сувларнинг ҳукми ҳақида  
Нажосатни кетказиш ҳақида  
Қон, сийдик, мазий ва бошқаларни поклаш ҳақида  
Хало одоблари ҳақида  
Истинжо ҳақида  
Бетаҳоратлик сабаблари  
Таҳоратнинг одоблари  
Таҳорат ва унинг муддати баёни  
Маҳсига масҳ тортиш  
ўусл ҳақида, ғуслнинг сабаблари  
ўуслнинг одоблари ва ҳаммомнинг ҳукми  
ўуслнинг баёни ва жунубнинг ҳукми ҳақида  
Ҳайз, нифос ва истеҳоза ҳақида  
Ҳайз пайтида қилинган жинсий яқинликнинг каффороти
Ҳайзли ва нифосли аёлларнинг ҳукми ва уларнинг пок бўлиши
Мустаҳозанинг ҳукмлари
Мустаҳоза эътикоф ўтиради ва эри унга яқинлик қилади
Таяммум ҳақида  
Таяммумнинг сабаблари ва боғланган яранинг устига масҳ тортиш ҳақида  
Таяммум кайфияти ҳақида
Хотима  

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг.Васатия ndash ҳаёт йўли, деб номланган китоблари.Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 2005 йилнинг май ойида давоми...

3734 11:37 / 10.07.2019
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Зикр аҳлидан сўранг, тўпламининг 4қисми. Муаллиф Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфНоми .Зикр давоми...

4366 11:29 / 05.09.2018
Одинахон Муҳаммад Юсуфнинг .Муфассал тажвид, деб номланган китоби.БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМБиз бандаларига Қуръони Каримни саодат маёғи қилиб туширган Аллоҳ давоми...

5200 14:29 / 04.01.2019
.Ҳилол, тақвимининг 1438 ҳижрий йил 39сони .Ҳилолнашр, матбаанашриёти сиз азиз мухлисларга ўзининг .Ҳилол, тақвимининг навбатдаги сонини тақдим этади. Ушбу давоми...

7549 10:00 / 03.03.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021