1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимиз меҳмонлари

19:51 / 01.05.2024 2382 pdf Ўқиш режими + -

2024 йил 30 апрель куни юртимизга яманлик машҳур олим, дин арбоби, шайх Ҳабиб Умар ибн Ҳофиз ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ азиз меҳмонлар ташриф буюришди. 

Меҳмонлар ташрифни юртимизнинг муборак қадамжоларидан бири – «Ҳазрати Имом» мажмуасини зиёрат қилишдан бошлаб, машҳур аллома, фақиҳ, муҳаддис Абу Бакр Қаффол аш-Шоший мақбарасини зиёрат қилдилар, «Мўйи Муборак»да қўним топган «Усмон Мусҳафи» билан яқиндан танишдилар, турли нодир қўлёзмалар, бир неча араб хатларида битилган манбаларни кўздан кечирдилар.

Шундан сўнг меҳмонларимиз Кўкча даҳасидаги «Шайх Зайниддин» қабристонига келиб, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг қабрларини зиёрат қилдилар, Аллоҳ таолодан набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга қилишини сўраб, у кишининг ҳақларига дуолар қилдилар.

Куннинг иккинчи ярмида меҳмонларимиз фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ асос солган «Hilol-Nashr» матбаа-нашриётининг босмахонасига ташриф буюришди. Меҳмонларни нашриёт раҳбари Исмоилжон Муҳаммад Содиқ кутиб олдилар. 

Меҳмонлар босмахонада китоб чоп этиш жараёнини кузатдилар, сўнг «Hilol Nashr» матбаа-нашриётининг бош дўконига келиб, у ердаги китобларни, жумладан, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг илмий мерослари ҳамда адабий-бадиий асарлар билан яқиндан танишдилар. Исмоилжон домла меҳмонларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ҳаёт йўллари, илмий мерослари ҳақида маълумот бериб ўтдилар.

Шундан кейин меҳмонларимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжидда аср намози ўқидилар. 






Намоздан кейин шайх Ҳабиб Умар ибн Ҳофиз ҳазратлари юртимизга тинч-осойишта, фаровон ҳаёт тилаб, юртбошимиз олиб бораётган хайрли ишларга ривож сўраб, дуолар қилдилар.







Меҳмонларимизнинг юртимиз бўйлаб зиёратлари давом этмоқда.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
16 май куни .Ҳаж ndash 2025, мавсумининг илк гуруҳ зиёратчилари Маккаи Мукаррамага замонавий автобусларда етиб келишди. Уларни Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон давоми...

1037 12:15 / 17.05.2025
Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов билан учрашдилар.Меҳмонлар муфтий Усмонхон Алимов давоми...

5007 13:40 / 19.04.2019
Индонезия ҳукумати коронавирус туфайли кетмакет иккинчи йили ҳам ҳажга боришни бекор қилди. Бу ҳақда .Reuters, ахборот агентлиги мамлакат дин ишлари бўйича вазирлиги давоми...

1850 09:56 / 04.06.2021
Жорий йилнинг 10 август куни Тошкент шаҳридаги .Шайх Зайниддин, жомеъ масжиди мажлислар залида пойтахтимизда фаолият юритаётган имомхатиблар учун маърифат соати давоми...

2520 11:54 / 11.08.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021