1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тошкентдаги ноёб Усмон мусҳафи реставрация қилинади

22:01 / 02.05.2024 1611 pdf Ўқиш режими + -

Халқаро мутахасислар жамоаси дунёдаги энг қадимий Қуръон қўлёзмаси – Усмон мусҳафи (Тошкент Қуръони)ни реставрация қилади. Лойиҳани президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева қўллаб-қувватламоқда.

Усмон мусҳафи (Тошкент Қуръони) – Қуръони каримнинг бугунги кунгача сақланиб қолган энг қадимий қўлёзмаси ҳисобланади. VII асрда ҳижоз хатида ёзилган бўлиб, ҳозирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси музей кутубхонасида сақланади. 1997 йилда ЮНEСКО уни “Жаҳон хотираси” рўйхатига киритган.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабарига кўра, Ўзбекистон президентининг топшириғига биноан, бу муқаддас китобни консервация ва реставрация қилиш режалаштирилган.

Лойиҳада хорижлик мутахассислар, жумладан Кембриж университетидан Кристин Рос, франциялик реставраторлар Аксел Дело ва Корали Барбе, шунингдек, Истанбул қўлёзмалар устахонаси ва архив бўлими мудири Нил Байдар иштирок этмоқда.

Улар ҳар бир саҳифани синчиклаб кўздан кечириб, босқичма-босқич таъмирлаш режасини ишлаб чиқади ҳамда келгусида муҳофаза қилиш бўйича тавсиялар беради.

“Ушбу эзгу ишга ўз ҳиссасини қўшадиган барчага миннатдорлик изҳор этаман. Биргаликда биз муқаддас қўлёзмани келажак авлод учун сақлаб қола оламиз”, деди президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева.

Ушбу эзгу амал Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг қўллаб-қувватлови ва назорати остида амалга оширилмоқда.

 

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бирлашган Араб Амирликларидаги барча масжидларда Туркия ва Суриядаги зилзила қурбонлари учун жума куни ғойибона жаноза намози ўқилади. Бу ҳақда siasat.com нашри давоми...

2438 17:33 / 10.02.2023
Аввал хабар қилганимиздек, шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратларининг юртимиз бўйлаб сафарлари давом этмоқда. Бугун, 29 ноябрь куни профессор Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари давоми...

1763 16:00 / 29.11.2023
Ўтган ҳафта Зара Муҳаммад Британия Ислом Кенгаши аъзолари томонидан бош директор этиб сайланган. Бу ҳақда El Arabi El Jadid вебсайти маълумот берди. Бунгача Ҳарун Хон давоми...

1719 17:45 / 02.02.2021
Мусулмон сайёҳларнинг Японияга келишини кўпайтириш мақсадида олиб борилаётган тизимли ишлар мамлакатда ҳалол ресторан ва меҳмонхоналарнинг ислом шариатига давоми...

2633 09:34 / 04.01.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021