1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг фазилатлари (саккизинчи мақола)

14:05 / 03.05.2024 2193 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Шиҳоб Зуҳрий розияллоҳу анҳу оз сонли кишилар ичида Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг Уҳуд урушида тутган ўринлари ҳақида:

«Уҳуд куни олти кишидан бошқа барча одамлардан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хабарлари махфий қолган эди. Улар: Зубайр ибн Аввом, Толҳа ибн Убайдуллоҳ, Саъд ибн Абу Ваққос, Каъб ибн Молик Ансорий, Абу Дужона Ансорий ва Саҳл ибн Ҳанийф Ансорийлардир», деганлар.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: سَهِرَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَقْدَمَهُ الْمَدِينَةَ لَيْلَةً، فَقَالَ: لَيْتَ رَجُلًا صَالِحًا مِنْ أَصْحَابِي يَحْرُسُنِي اللَّيْلَةَ، قَالَتْ: فَبَيْنَا نَحْنُ كَذَلِكَ سَمِعْنَا خَشْخَشَةَ سِلَاحٍ، فَقَالَ: مَنْ هَذَا؟ قَالَ: سَعْدُ بْنُ أَبِي وَقَّاصٍ، فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَا جَاءَ بِكَ؟ فَقَالَ: وَقَعَ فِي نَفْسِي خَوْفٌ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَجِئْتُ أَحْرُسُهُ، فَدَعَا لَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ثُمَّ نَامَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَمُسْلِمٌ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида бир кеча уйқулари қочди ва:

«Саҳобаларимдан бир солиҳ киши мени кечаси қўриқлаганида эди», дедилар.

Биз шундай ҳолда турганимизда силоҳнинг шитирлаганини эшитиб қолдик. Бас, у зот:

«Бу ким!?» дедилар.

«Саъд ибн Абу Ваққос», деди.

«Нимага келдинг?» дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

«Кўнглимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан хавотир пайдо бўлиб, у зотни қўриқлагани келдим», деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ҳаққига дуо қилиб, сўнгра уйқуга кетдилар».

Термизий ва Муслим ривоят қилганлар.

Шарҳ: Аллоҳ таоло Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг истакларига биноан, Саъд ибн Абу Ваққоснинг кўнгилларига илҳом солмаса, бундай иш бўлиши қийин. Қаранг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кечаси орзу қилганларига мос келиб, у зотни қўриқлаб, дуоларини олиш. Бу катта гап. Бу шарафга ҳам бошқалар муяссар бўла олмаганлар. Бошлиқнинг амрини бажаришга ҳамма ҳам кетаверади. Аммо улуғ зотларнинг кўнгилларидагини топиб, ўша нарсани амалга ошириб, дуоларини олиш алоҳида эътиборга ва мукофотга сазовор ишдир. Саъд ибн Абу Ваққос ана шундай кишилардан эдилар.

(Давоми бор)

Биринчи мақола:
https://islom.uz/maqola/21415
Иккинчи мақола: https://islom.uz/maqola/21437
Учинчи мақола: https://islom.uz/maqola/21445
Тўртинчи мақола: https://islom.uz/maqola/21465
Бешинчи мақола: https://islom.uz/maqola/21501
Олтинчи мақола: https://islom.uz/maqola/21707
Еттинчи мақола: https://islom.uz/maqola/22073

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 23-жузидан олинди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5165 рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Мўминлар ичида Аллоҳга берган аҳдларига содиқ қолган эранлар бор. Бас, уларнинг аҳдига вафо давоми...

2766 19:30 / 24.05.2021
Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳуТаниқли саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Зубайр ибн Аввом ибн Хувайлид Қурайший Асадий розияллоҳу анҳунинг куняси Абу Бакр, Абу давоми...

3532 17:00 / 16.01.2021
Имом Молик Саъид ибн Мусаййибдан ривоят қилади .Бир мусулмон ва бир яҳудий хусуматлашиб, Умар розияллоҳу анҳунинг ҳузурига келишди. Яҳудий ҳақ бўлиб чиқди. Умар давоми...

3947 13:59 / 21.12.2024
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳуни бош қилиб бир жойга қўшин жўнатдилар. Улар қайтаётиб араб маҳаллаларидан давоми...

21230 13:00 / 04.01.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021