1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Пайғамбарликни даъво қилганлар

12:36 / 08.05.2024 2245 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا تَقُومُ السَّاعَةُ حَتَّى يُبْعَثَ دَجَّالُونَ كَذَّابُونَ قَرِيبٌ مِنْ ثَلَاثِينَ كُلُّهُمْ يَزْعُمُ أَنَّهُ رَسُولُ اللهِ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дажжоллар, каззоблар чиқмагунича Қиёмат қойим бўлмайди. Улар ўттизга яқин бўлади, ҳаммаси ўзини Аллоҳнинг Расули деб даъво қилади», дедилар».

Тўртовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: «Дажжол» сўзи бу ерда макр-ҳийла қилувчи, адаштирувчи, алдовчи деган маънода келмоқда.

عَنْ ثَوْبَانَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا تَقُومُ السَّاعَةُ حَتَّى تَلْحَقَ قَبَائِلُ مِنْ أُمَّتِي بِالْمُشْرِكِينَ وَحَتَّى يَعْبُدُوا الْأَوْثَانَ وَإِنَّهُ سَيَكُونُ فِي أُمَّتِي ثَلَاثُونَ كَذَّابُونَ كُلُّهُمْ يَزْعُمُ أَنَّهُ نَبِيٌّ وَأَنَا خَاتَمُ النَّبِيِّينَ لَا نَبِيَّ بَعْدِي». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ.

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Менинг умматимдан баъзи қабилалар мушрикларга қўшилиб кетмагунича, бутларга сиғинмагунича Қиёмат қойим бўлмайди. Келгусида умматимда ўттизта каззоб чиқади, ҳаммаси ўзини пайғамбар деб даъво қилади. Ҳолбуки, мен набийларнинг хотими – тугатувчисиман, мендан кейин набий келмайди».

Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

Шарҳ: Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳнинг ривоятларида каззоблар йигирма еттита бўлиши, улардан тўрттаси аёл киши бўлиши ҳам айтилган. Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаётлик даврларида улардан учтаси – Мусайлиматул-Каззоб, Ансий ва Ибн Сайёдлар чиққан бўлиб, улар ҳақида ривоятлар ҳам бор.

Пайғамбар алайҳиссаломдан кейин ҳам пайғамбарлик даъвосини қилган кимсалар чиққан. Мазкур каззоблар ичида Мухтор Сақафий, Ғулом Аҳмад Қодиёний, Баҳоуллоҳ ва бошқалар бор.

«Фитналар ва Қиёмат аломатлари» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом инсон ҳаётининг фақат руҳий, маънавий камолотига эътибор берибгина қолмай, айни вақтда унинг жисмоний жиҳатларини ҳам қамраб олган. Мусулмон файласуфлар давоми...

7105 09:00 / 12.07.2022
Одатда давлат бошлиқлари бошқа бир давлатга ташриф буюришидан аввал уларнинг элчилари боради. Элчилар мезбон давлат вакилларига давлат раҳбарининг қачон келиши, давоми...

2655 18:30 / 16.03.2022
. . . , . , . ,. . , . , . ,. Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

2359 12:33 / 17.03.2024
Ишларимизни режалаштирар эканмиз, режага киритилаётган ишлар фақат шу дунёнинг ўзи билангина чегараланиб қолмасин.Режани каттароқ ва кенгроқ олишимиз лозим. давоми...

3164 11:30 / 19.03.2022