1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

2024 йилги ҳаж мавсуми 23 майдан бошланади

15:20 / 16.05.2024 1752 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2024 йил 23 майдан бошланади, Республикамиздан Саудия Арабистони Подшоҳлигига 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар қўйилади.

Зиёратчилар мамлакатимизнинг 10 та ҳудудий аэропортидан «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Фарғона-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Термиз-Мадина, Урганч-Мадина, Нукус-Мадина ва Навоий-Мадина авиарейслари орқали ҳаж сафарига кузатилади. 

Ҳаж ва умрани ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика жамоатчилик кенгаши жорий мавсумга тайёргарлик ишларини турли йўналишларда жадал давом эттирмоқда. Жумладан, зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, гуруҳларга раҳбарлар бириктириш, сафар олдидан машғулотлар ўтказиш, шифокор ва ошпазлар гуруҳини жалб этиш, сафар ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари якунига етказилмоқда.

Шу кунларда гуруҳ раҳбарлари зиёратчилар билан ҳаж арконлари ҳақида суҳбат қилмоқда. Ҳар бир зиёратчига «Ҳаж – буюк ибодатдир» номли қўлланма, нимча кабилар тақдим этилмоқда.

Мавсумга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида дастлабки ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига етиб бориб, айни кунларда барча ташкилий ишларни бажармоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг сайти ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида ҳаж амаллари ҳақидаги туркум суҳбатлар, тавсиялар, мақолалар, шаръий савол-жавоблар эълон қилинмоқда.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев .Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида,ги Қарорини имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот давоми...

2785 19:53 / 21.05.2020
Tribuna.uz нашрининг хабар беришича, Сербия миллий жамоаси футболчилари жаҳон чемпионатига чиққанлиги учун берилган 1 млн евро бонусларни касал болаларга ёрдам давоми...

1803 18:30 / 16.11.2021
Бир вақтлар Нидерландиядаги Озодликrdquo партиясининг ўнг қанотида иккинчи шахс ҳисобланган Жорам Ван Клаверен ислом динига қарши китоб ёзиб туриб мусулмон бўлди. давоми...

3409 12:27 / 05.02.2019
Бугун, 21 декабрь куни .Hilol Nashr, нашриётининг мажлислар залида .Маърифат йўлининг ёрқин юлдузи, mdash устоз Ёрқинжон Фозилни хотирлаб тадбир ўтказилади. Тадбирга бир давоми...

1193 10:00 / 21.12.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021