1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Малайзияликлар билан «Умра плюс» лойиҳаси амалга оширилади

20:17 / 17.05.2024 1562 pdf Ўқиш режими + -

Шавкат Мирзиёев ва Анвар Иброҳим икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар.

Шавкат Мирзиёев Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим билан зиёрат туризми бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш, шу жумладан, “Умра плюс” лойиҳасини илгари суриш чораларини муҳокама қилди.

Бугун малайзиялик меҳмон Тошкентга етиб келди. У Кўксарой қароргоҳида расмий кутиб олинди. Шавкат Мирзиёев ва Анвар Иброҳим икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар.

– Малайзия нафақат Жануби-Шарқий Осиё минтақасида, балки жаҳон миқёсида катта салоҳиятга эга бўлган, жадал ўсиб бораётган давлатдир. Мамлакатингиз билан алоқаларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш асосий мақсадимиз ҳисобланади, – деди Ўзбекистон президенти.

Музокарада:

 • Сиёсий мулоқот ва парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш;
 • халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш;
 • гуманитар ва таълим дастурларини амалга ошириш;
 • туризм ва маданий алмашинувни фаоллаштириш;
 • савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида амалий ҳамкорлик қилиш;
 • Ўзбекистон-Малайзия саноат зонасини ташкил этиш;
 • сувни тежаш технологияларини жорий этиш;
 • мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш;
 • "Ҳалол" стандартлари бўйича сертификатлаштириш масалалари бўйича ҳамкорлик;
 • ахборот технологиялари, камбағалликни қисқартириш ва транспорт боғлиқлигини кенгайтириш соҳасидаги шериклик масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, "Марказий Осиё + АСЕАН" форматида ташқи ишлар вазирлари мулоқотини тузиш таклифини кўриб чиқиш ташаббуси билдирилди.

Музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон президенти ва Малайзия бош вазири кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзоладилар.

Маълумот ўрнида, "Умра плюс" лойиҳасида Саудия Арабистонига зиёратга отланган сайёҳлар аввал Ўзбекистонга келиб, Имом ал-Бухорийни зиёрат қиладилар.

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
2022 йил 12 июнь куни .Ҳилол нашр, нашриёти мажлислар залида, юртимизда азиз меҳмон, замонамизнинг машҳур алломалари ndash шайх, доктор Муҳаммад Холид Хорса ҳамда давоми...

1596 10:31 / 13.06.2022
Авваллари фуқароларимиз умрага бориш учун йиллаб навбат кутишар, бошқа йўллар билан бориш имкониятларини қидиришар эди.Энди юртимиз фуқароларининг муқаддас давоми...

6973 21:00 / 25.10.2018
2019йил 29июль куни Цингапур .CресcэнтРатинг, агентлигининг мусулмон меҳмондўстлиги хизматлари рейтинги юртимизда жорий этилиши муносабати билан тақдимот давоми...

1946 12:01 / 27.07.2019
Куни кеча Жиззах вилояти Фориш туманидаги .Янгиқишлоқ, жоме масжиди биноси қурилишига илк тамал тоши қўйилди. Бу ҳақда muslim.uz сайти хабар беради. Маросимда Жиззах давоми...

2283 10:05 / 18.06.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021