1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Миср пирамидалари қандай қурилган?

18:34 / 19.05.2024 4693 pdf Ўқиш режими + -

4 минг йил олдин қурилган Миср пирамидаларининг қандай тарзда қурилгани ҳали ҳам сирлигича қолган. Олимлар бу жумбоқнинг жавобини топган бўлиши мумкин.

Мисрда бундан 4 минг йил илгари қурилган 31 та пирамида, жумладан, дунёга машҳур Гиза мажмуаси ўзининг сир-синоатини сақлаб қолган.

Яқинда тадқиқот ўтказган Шимолий Каролина Уилмингтон университети тадқиқотчилари пирамидалар Нил дарёсининг қачонлардир мавжуд бўлган қадимий тармоғи бўйлаб қурилган бўлиши мумкинлигини аниқлади. Бу ҳақда bbc.com манбасига таяниб, kun.uz сайти хабар берди.

Кўплаб йиллар давомида археологлар мисрликлар пирамидалар учун ишлатилган улкан тошларни ташиш учун яқин атрофдаги сув йўлидан фойдаланган деб ҳисоблаб келган. «Бироқ шу пайтгача ҳеч ким бу сув йўлининг шакли, ўлчами, ҳажми ва пирамидаларга яқинлик даражаси кабиларни аниқлай олишмаган», дейди тадқиқот муаллифларидан бири, профессор Эман Гонейм.

Тадқиқотчилар кўмилган дарё тармоғини топиш учун сунъий йўлдош тасвирлари, тарихий хариталар, геофизик сўровномалар ва чўкиндиларни аниқлаш усулларидан фойдаланишди. Олимлар пирамидаларни қуришга ёрдам берган сув йўли минглаб йиллар олдин қум бўронлари ва йирик қурғоқчиликларда ёпилиб қолган деб ишонишади.

Тадқиқот радар технологиялар ёрдамида қум юзаларини тадқиқ қилиб, яширин тасвирларни аниқлашга муваффақ бўлди. Бу тасвирлар қадимги пирамидалар жойлашган водийдан оқиб ўтувчи кўмилиб кетган ирмоқлардан иборат.

Дарё ирмоғининг мавжудлигини аниқлаш пирамидалар конструкциясини тушунтиришга ёрдам беради. Сув йўли оғир блокларни, ускуналарни, исталган нарсани ташишда хизмат қилган.

Тадқиқотчилар жамоаси араб тилида «Пирамидалар» деган маъно англатувчи «Аҳрамат» деб номланган дарё тармоғини топишди. Унинг узунлиги 64 км, эни 200-700 метр бўлиб, у бундан 3,7-4,7 минг йил олдин қурилган 31 та пирамида ёнидан оқиб ўтган.

Мисрликлар пирамиданинг оғир юкларини кўтаришда дарё энергиясидан инсон меҳнатига қараганда кўпроқ фойдаланган бўлиши мумкин.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳозирги кунда ҳалол маҳсулот ва хизматлар бозори йил сайин кенгайиб бормоқда. GLOBAL HALAL MARKET RESEARCH REPORT 2020 да қайд этилишича, глобал ҳалол бозорининг ҳажми 2020 йилда 1.29 давоми...

1794 09:20 / 28.08.2021
Ўзбекистон Республикаси Президентининг .Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диниймаърифий соҳадаги ислоҳотларни янги давоми...

1715 15:12 / 22.04.2025
Куни кеча Греция пойтахти Афинанинг Вотаникоc туманида 400 кишига мўлжалланган янги масжид барпо этилди. Бу ҳақда dw.com сайти хабар беради.Бу салкам 400 йиллик давоми...

2439 10:00 / 08.06.2019
Бугун, 27 август куни Бишкек шаҳридаги халқаро тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар Қирғизистон мусулмонлари диний идораси давоми...

1578 18:04 / 27.08.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021