1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом адабиёти

Тўртликлар

11:08 / 20.05.2024 1673 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дилни изҳор айламоққа сўзни яратди,

Сўзни бесўз айтмоқликка кўзни яратди.

Сўз билан сўз маъносининг фарқи бисёрдир,

Мисол қилиб атлас билан бўзни яратди.

* * *

Китоб бозорида китоблар ҳар хил,

Мевадек ранг-баранг, мевадек сархил.

Бири асл асар, ноёбу нодир,

Бири-чи, пишмаган мевадек тахир.

* * *

Тил тешадир, билмоқ керак ушламоқни,

Қўлга олма гар билмасанг ишламоқни.

Тўғри тутсанг, тил тешаси тош кесадир,

Эгри тутсанг, тил тешаси дил тешадир.

* * *

Фикринг бўлсин мисли тиниқ заррабин,

Кичикни хор қилма, тутар уволи.

Сулаймон измида бўлса-да дев, жин,

Ақл ўргатган унга митти чумоли.

* * *

Ари гул ахтариб, қанча йўл босиб,

Зарра бол ишқида заҳмат ҳўплайди.

Билади: ўзига қилмайди насиб,

Болни гул экканга атаб тўплайди.

* * *

«Барака, тўкинлик манбаидир қўй»,

Шул ҳадисни эсла, қўйга меҳр қўй.

«Ҳалво» деган билан оғиз чучимас,

Қўйга меҳр қўйсанг, танбалликни қўй.

 

Зайниддин Баҳриддинов

«Ҳилол» журнали 10(55) сони

 

 

 

Мавзуга оид мақолалар
...Шеър фақат фисқу фужур, қандайдир казоказоларнинг мақтови, базму жамшидларнинг васфи, қандайдир маъшуқанинг мадҳи, оҳвоҳ ва дийдиёлар эмас. Балки шеър эзгулик, давоми...

8824 05:00 / 07.03.2017
Аллоҳ таоло .Карамлиларнинг карамлиси бўлган Роббинг ила ўқи Ул қалам билан илм ўргатгандир. Ул инсонга билмаган нарсасини ўргатди,, деган.Шарҳ Демак, ўқиш, илм давоми...

4169 05:00 / 07.03.2017
Қайтадир Канъонга ул Юсуфи сарсон, ғам ема, Бир куни ғам кулбаси бўлгай гулистон, ғам ема Бўлма бадбин, ғамзада кўнглинг иши ўнглангуси, Тоабад савдоли бош қолмас давоми...

1921 16:59 / 07.06.2024
Охирги пайтларда коммунистик тузум халқимиз бошига келтирган мусибатлар ҳақида кўп гапирмоқдамиз. Шубҳасиз, бу мусибатлар ичида миллатимизни ўз динидан жудо давоми...

3652 05:00 / 07.03.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021