1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Ғийбатчига берилган жавоб

17:08 / 22.05.2024 2235 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир киши Ҳасан Басрий қуддиса сирруҳу ҳазратларининг олдиларига келиб: «Фалончи сенинг ҳаққингда фалондай пистондай номаъқул гапларни гапирди», дебди.

– Қачон?

– Бугун.

– Қаерда?

– Уйида.

– Унинг уйида нима қилаётган эдинг?

– Зиёфатга борувдим.

– Зиёфатда нима единг?

Ҳалиги киши саккиз хил таомнинг номини санади. Шунда Ҳасан Басрий қуддиса сирруҳу:

– Ўша одамнинг саккиз хил таоми қорнингга сиғдию бир оғиз сўзи сиғмадими? Тур, кет бу ердан! – дедилар ва ғийбатчини даргоҳларидан қувиб солдилар.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умар розияллоҳу анҳу айтдилар .Инсонларга гўзал муносабатда бўлиш ақлнинг ярмидир. Саволнинг чиройли бўлиши илмнинг ярмидир. Чиройли тадбир бўлиши эса бахтли ҳаётнинг ярмидирrdquo.

1957 08:49 / 08.10.2019
Заҳмат чекмасанг, таълим ололмайсан.

3580 06:30 / 12.08.2018
Ғазаблансангиз, таҳорат қилинг.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ғазаб шайтондандир. Шайтон эса оловдан яратилган. Олов сув билан ўчирилади. Бирортангиз давоми...

3534 06:05 / 20.09.2018
Замонавий тадқиқотларда айтилишича, баъзи мева ва сабзавотлар инсон танасидаги баъзи аъзоларга ўхшаши ва айнан ўша ўхшаш бўлган мева ва сабзавот ўзига ўхшаган давоми...

2917 09:26 / 26.08.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021