1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон Президенти ICESCO билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилди

07:32 / 31.05.2024 1088 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 май куни Хива шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар туризм вазирлари йиғилишида иштирок этиш учун юртимизга келган Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) бош директори Салим ал-Маликни қабул қилди.

Илм-фан, маданият, таълим ва туризм соҳаларида ушбу нуфузли минтақавий тузилма билан конструктив мулоқот ва самарали ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

ICESCO бош директори самимий қабул учун чуқур миннатдорлик изҳор этиб, мамлакатимизда бой илмий ва маданий меросни асраб-авайлаш, ҳар томонлама ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича амалга оширилаётган сиёсат натижаларини юқори баҳолади.

Ўзбекистон Президенти ташкилот билан ўзаро манфаатли ва жадал ҳамкорликнинг бугунги даражасини алоҳида мамнуният билан қайд этди.

2007 йилда Тошкент шаҳри Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинган, 2020 йилда Бухоро шаҳри, 2025 йил учун эса Самарқанд шаҳри ушбу мақомга эга бўлди.

Жорий йилда Хива Ислом дунёсининг туризм пойтахти ҳисобланади. Тошкент шаҳридаги Халқаро ислом академиясида ICESCOнинг Ислом цивилизациясини ўрганиш бўйича махсус кафедраси фаолият юритмоқда.

Ҳамкорликнинг янги йўналишлари сифатида қўлёзмалар ва бошқа тарихий ёдгорликларни сақлаш, реставрация қилиш бўйича тажриба алмашиш, бу борадаги лойиҳаларни амалга ошириш, араб тили ўқитувчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш, халқаро илмий ва маданий тадбирларни ташкил этиш белгиланди.

Амалий шерикликни янада кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суриш мақсадида Ўзбекистонда ICESCOнинг минтақавий ваколатхонасини очиш масаласи ўрганилади.

Манба: president.uz

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
2019 йил 16 август куни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжидида рус миллатига мансуб йигит Ислом динини қабул қилди. Масжид имом ноиби Баҳодир домла давоми...

2371 20:05 / 16.08.2019
Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларини сўнги манзилга кузатиш маросимида таниқли уламолар, давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари, ҳазратимизнинг қавму давоми...

2308 15:19 / 16.08.2021
Бутун дунёни ларзага солган Туркия ва бошқа ҳудудларда бўлиб ўтган қаттиқ ер силкинишлари кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлди. Айни вақтда ушбу давоми...

2292 11:53 / 07.02.2023
Америка Қўшма Штатлари президенти Жо Байден .Миллион мусулмон овози, номли виртуал мулоқотда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган давоми...

3753 17:03 / 22.02.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021