1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Бухородаги тарихий ёдгорликка эътибор

15:49 / 01.06.2024 1321 pdf Ўқиш режими + -

Бухорога хориждан 5 миллион турист келиши учун катта замин ҳозирланмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан ўтаётган видеоселектор йиғилишида таъкидланди. Вилоятдаги 30 та тарихий ёдгорликка эътибор сустлиги учун уларга сайёҳлар бормаяпти.

Шу муносабат билан Имом ал-Бухорий, Аббос Алиев ва Мухтор Ашрафий обидаларига туташ ҳудудлар, деҳқон бозори ва минг йиллик тарихга эга Бухоро дарвозаси, Исмоил Сомоний мақбараси, истироҳат боғи ва сунъий кўлни жозибадор туризм мажмуасига айлантириш муҳимлиги таъкидланди.

«Чор Минор» ва «Истеза» мадрасалари, «Самарқанд» ва «Дарвозаи Саллохона»дарвозалари, «Масжиди Калон» каби объектларни дренаж тизимини таъмирлашга 35 миллиард сўм ажратилади.

Бухоро аэропорти туристлар оқимини 2 баробар ошириш режаси учун кичиклик қилмоқда. Кеча Бухоро туманида ҳозиргидан 3 баробар кўп қувватга эга 226 миллион долларлик янги замонавий халқаро аэропорт қурилишига старт берилди. Бу ерда ҳафтасига 100 та рейс йўлга қўйилади.

Манба: uza.uz

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йил 4 октябрдан Хавфсиз умраrdquo жараёни бошланганидан шу пайтгача жами 10 миллион киши умра давоми...

1871 14:00 / 21.09.2021
Замонамизнинг машҳур мужтаҳиди, мисрлик улуғ олим, шайх Юсуф Қарзовий ҳазратлари бугун фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар. Aллоҳ таолодан ул зотнинг давоми...

3571 16:39 / 26.09.2022
Шу йилнинг 2930 июль кунлари Қоҳира шаҳрида Шиддат билан ривожланиб бораётган дунёда фатво ва юксак ахлоқни шакллантиришrdquo мавзуcидаги халқаро анжуман бўлиб ўтди. давоми...

1257 15:18 / 31.07.2024
Adidas бренди бутун танани ва сочларни яширадиган сузиш кийимларининг биринчи коллекциясини ишлаб чиқарди. Бренд вакилларининг сўзларига кўра, сузиш кийими давоми...

3893 13:30 / 30.06.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021