1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Басранинг қурилиши

10:39 / 04.07.2024 1655 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Худди ўша йили Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг амрлари билан Басра шаҳри ҳам қурилди. Унинг ўрнида бир қишлоқ бор эди. Бу қишлоқ Дажла ва Фурот дарёлари қўшилган жойда эди. Шаҳарнинг қурилишига Утба ибн Ғазвон раҳбарлик қилди.

Шундай қилиб, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг даврларида рўйи заминнинг сайқаллари бўлган исломий шаҳарлар қуриш ҳам бошланиб кетди.

Куфа ва Басра шаҳарлари битганидан кейин Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўша пайтда Ироқ номи билан аталган Ислом жамиятининг шарқий бўлагини иккига бўлдилар.

Бирига Куфани марказ ва Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳуни волий этиб тайин қилдилар.

Иккинчисига Басрани марказ ва Утбани волий қилиб тайин қилдилар.

Шундай қилиб, исломий шаҳар қуриш ишларига ҳам асос солинди. Бунда ҳам Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг тадбиркорликлари ўз самарасини берди. Дунё меъморчилик санъати саҳифаларининг зарварақларига олтин ҳарфлар ила ёзиладиган, заминнинг сайқали бўлмиш мусулмон шаҳарлар қуриш тарихининг биринчи қадамлари ана шундай бошланган эди.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу нафақат янги исломий шаҳарлар қуришга эътибор берганлар, балки қадимги шаҳарларни ҳам тамирлаштиришга қаттиқ ҳаракат қилганлар.

Ибн Асокир раҳматуллоҳи алайҳи Усмон ибн Атодан ривоят қилади:

«Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу юртларни фатҳ қилганидан кейин Басранинг амири Абу Мусо розияллоҳу анҳуга мактуб ёзиб, жамоат учун алоҳида масжид тутишга, қабилалар учун эса алоҳида масжид тутишга амр қилдилар. Жума  куни бўлса, жамоатнинг масжидига қўшилар ва жамоат билан Жумъа намози ўқир эдилар. У Куфанинг амири Саъд ибн Абу Ваққосга ҳам, Мисрнинг амири Амр ибн Оссга ҳам худди шундай мактуб ёзди. Умар лашкарларнинг амирларига мактуб ёзиб, қишлоқларда эмас, шаҳарларда туришга ва ҳар бир шаҳарда биттадан масжид қуришга амр қилди. Куфа аҳли, Басра ва Мисрларга ўхшаб қабилаларнинг масжид қурмаслигига амр қилди. Одамлар Умарнинг амрини унинг аҳдида маҳкам тутдилар».

Шу билан бирга, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу масжидлар фаолиятини ҳам зийраклик билан кузатиб турар эдилар.

Имом Марвазий ва Ибн Аби Шайба Ибн Муовия ал-Киндий розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:

«Шомда Умар розияллоҳу анҳунинг олдиларига келдим. У киши одамлар ҳақида сўради:

«Эҳтимол, бир киши масжидга қочган туядек кириб, ўз қавмининг мажлисини ёки ўзи таниган одамни кўрса, олдига бориб ўтирса керак?» деди.

«Йўқ! Мажлислар турлича бўлади. Яхшиликни ўрганадилар ва эслашадилар», дедим.

«Модомики, шундай экансизлар, яхшиликда бардавом бўласизлар», деди у киши».

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 23-жузидан олинди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5165 рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ясриб Пайғамбар шаҳри бўлиб, юксак шарафга эришгач, энди Мадинаи Мунаввара деб тилга олина бошлади. Чунки у ерга Аллоҳнинг раҳмати худди ёмғирдек ёғаётган эди. давоми...

2178 19:47 / 17.04.2024
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида, ҳижрий 3санада жарчи ҳаммани Уҳуд ғазотига чорлай бошлади. Ҳанзала розияллоҳу анҳу бу нидони эшитиб, давоми...

4435 11:00 / 15.11.2023
Абдураҳмон розияллоҳу анҳу Абу Бакр Розияллоҳу анҳунинг тўнғич ўғли бўлиб, жоҳилият даврида уни АбдулКаъба дейишар эди. Оиша розияллоҳу анҳо ва Абдураҳмон давоми...

4645 19:26 / 21.04.2017
Илк мусулмонлардан бўлган ҳазрати Абдурраҳмон ибн Авф Қурайшнинг зулмларига чидай олмай, Ҳабашистонга ҳижрат қилиб кетаётган саҳобалар орасига қўшилди. Ниҳоят, давоми...

1894 14:14 / 08.08.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021