1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Аллоҳим, Сендан барча яхшиликларни сўрайман...

13:15 / 06.07.2024 3151 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳим, мен Сендан ҳозир ҳам, кейин ҳам, билган ва билмаган барча яхшиликларни сўрайман.

Аллоҳим, мен Сендан билган ва билмаган, ҳозир ва келажакдаги ҳар қандай ёмонликлардан паноҳ тилайман.

Аллоҳим, мен Сендан жаннатни сўрайман ва ҳар қандай сўз ёки амал мени унга яқинлаштирсин.

Аллоҳим, мен Сендан дўзахдан паноҳ сўрайман. унга яқинлаштирадиган ҳар қандай сўз ёки амалдан паноҳ тилайман.

Аллоҳим, мен Сендан Пайғамбаринг Расули Акрам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган нарсанинг энг яхшисини сўрайман.

Аллоҳим, мен Сендан Пайғамбаринг Расули Акрам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган ёмонликлардан паноҳ тилайман.

Аллоҳим, мен учун қандай ҳукм қилган бўлсанг, унинг оқибатини мен учун яхши қилгин.

Аллоҳим, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотлар бўлсин!

Хуршид Маъруф

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Аллоҳ таолонинг ҳузурида дуодан кўра маҳбуб нарса йўқ бўлиб, дуо ибодатнинг мағзи ҳисобланади Термизий шариф 2. Дуонинг аввали ва охирида Аллоҳ таолога ҳамду давоми...

2008 09:06 / 27.01.2025
Абдуллоҳ ибн Соиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуёш заволга оғганидан кейин пешиндан олдин тўрт ракъат намоз ўқир ва давоми...

2548 16:48 / 28.01.2023
Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Киши уйига кираётганида .Аллоҳумма инний асъалука хойрал давоми...

3348 15:40 / 03.07.2019
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким хафалик пайтида Оятул курсий ва Бақара сурасининг охирги оятларини давоми...

1469 09:54 / 13.05.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021