1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қабул имтиҳонларида шаффофлик ва адолатни таъминлаш – динимиз талаби!

11:40 / 10.07.2024 952 pdf Ўқиш режими + -

9 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари учун 2024-2025 ўқув йили қабул имтиҳонларига тайёргарлик билан танишди.

Таълим ва илмий-тадқиқотлар бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов диний таълим муассасалари учун янги ўқув йили кириш имтиҳонларини тартибли ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди.

Муфтий имтиҳонларни адолатли ва холисона ўтказиш, тартиб-қоидаларга риоя этиш, жараёнлар шаффоф бўлишига эришиш ҳамда тегишли хоналар хавфсизлигини таъминлаш, видеокузатув камералари билан жиҳозлаш каби муҳим жиҳатларга диққат қаратди.

Шунингдек, имтиҳонларни очиқ-ошкора ва адолатли ўтказиш орқали ёш авлод ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, иқтидорли ёшларга билимларини намоён этишга имконият бериш қайд этилди. Имтиҳон олишга масъул устоз ва мутахассислар Аллоҳ таоло ҳузурида ҳам, халқимиз олдида ҳам улкан масъулиятни чуқур ҳис этиши ҳамда номақбул иллатлардан сақланишларига катта урғу қаратилди.

Мадрасаларга кириш имтиҳон саволлари умумтаълим мактаб дастурлари асосида, олий диний таълим муассасалари учун кириш имтиҳон саволлари эса мадраса таълим дастурлари асосида бўлиши таъкидланди.

Йиғилиш якунида қабул жараёнларини намунали ташкил этиш, замонавий хавфсизлиги таъминланган электрон дастурлардан фойдаланиш, абитуриентлар учун муносиб шароитларни тайёрлаш, уларнинг тест синовларидаги ҳуқуқ-мажбуриятларини тушунтириш, видеокузатув қурилмалари орқали назорат қилиш, ота-оналар учун кутиш жойларини ҳозирлаш ва имтиҳон жараёнларини намойиш этиш учун экранлар ўрнатиш кабилар ҳам белгилаб олинди.

Йиғилиш сўнгида қабул имтиҳонлари муваффақиятли ўтишини тилаб дуолар қилинди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Хива шаҳри 2024 йилда .Ислом дунёсининг туризм пойтахти, деб эълон қилинганлиги муносабати билан ҳамда Хива шаҳрининг туристик салоҳиятини халқаро майдонда фаол давоми...

1728 12:54 / 13.07.2023
Якка кураш бўйича дунёга машҳур бўлган ирландиялик жангчи Конор Макгрегор мусулмонларни Рамазон ойи билан табриклади. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар берди..Дунёдаги давоми...

3233 12:30 / 04.04.2022
Жорий йил 11 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг .Имом Мотуридий халқаро илмийтадқиқот марказини ташкил этиш чоратадбирлари тўғрисида,ги қарори давоми...

2211 21:20 / 12.08.2020
Бандаларига Рамазон рўзасини тутишни фарз қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин Умматларига Рамазон кечаларида қоим бўлишни суннат қилиб берган Расулуллоҳ давоми...

4170 03:38 / 24.05.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021