1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистонлик қиз немис тили бўйича Бутунжаҳон олимпиадасида ғолиб бўлди

12:17 / 24.07.2024 1771 pdf Ўқиш режими + -

Германиянинг Gettingen шаҳрида немис тили бўйича Бутун жаҳон олимпиадаси ғолиблари номи эълон қилинди. Унда 62 давлатдан ўқувчилар беллашди. Ўзбекистонлик Райёна Иброҳимова унда ғолиб бўлди.

15-22 июль кунлари немис тили бўйича Бутунжаҳон олимпиадаси ўтказилган Gettingen шаҳрида ғолиблар аниқланди. Тегишли тил даражалари бўйича ўтказилган беллашувларда биринчи ўринни ўзбекистонлик Райёна Иброҳимова, бангладешлик Маҳек Хон ва шимолий македониялик Ана Котевска бўлишиб олди. 

«Кумуш» ва «бронза» Мексика, Италия, Словакия, Полша ва Британиядан келган мактаб ўқувчиларига насиб этди, деб эълон қилди Берлиндаги Гёте институти 22 июль, душанба куни. Олимпиаданинг финал босқичида 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган 100 нафардан ортиқ ўқувчи иштирок этди. Рақобатчилар орасида 62 давлат вакиллари бор эди. 

Немис тили бўйича энг яхшилар

Гёте институти матбуот хизмати хабарига кўра, 16 ёшли Райёна Германиядаги университетлардан бирида немисшунослик йўналишида таҳсил олиш ва келажакда таржимонлик билан шуғулланишни режалаштирган. Халқаро танловнинг финал босқичига чиқиш учун у бошқа иштирокчилар сингари миллий танловда ғолиб бўлди.

Геттингенда ўқувчилар турли фанлар бўйича беллашди. Ҳар бир ўқувчи мустақил равишда Бутунжаҳон Тил Олимпиадаси журнали учун ўз онлайн саҳифасини яратиши керак эди - табиийки, бутунлай немис тилида. Шунингдек, билимлар гуруҳларда турли тақдимотлар ва импровизациялар орқали синовдан ўтказилди. Ҳакамлар ҳайъати нафақат немис тилини билиш даражасини, балки ижодкорлик, шунингдек, жамоада ишлаш қобилиятини ҳам баҳолади. Мусобақа иштирокчиларига кенг қамровли маданий дастур таклиф қилинди - Геттингеннинг диққатга сазовор жойларига ташриф буюриш. 

Бутунжаҳон немис тили олимпиадаси ҳар икки йилда бир марта Германия шаҳарларидан бирида ўтказилади. Ташкилотчи Гёте институтидир. Тадбир Германиядан ташқаридаги мактабларда немис тилини ўрганишга қизиқишни оширишга қаратилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Москванинг .Спартак, футбол клуби ҳужумчиси Кейта Балде Сенегалдаги масжид қурилиши учун 70 минг евро хайрия қилди. Бу ҳақда .Матч ТВ, маҳаллий .Taggat, газетасига давоми...

1552 11:28 / 06.06.2023
2024 йил 1516 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида .Ислом ndash тинчлик ва эзгулик дини, номли халқаро конференцияга ташриф буюрадиган мўътабар уламолар ҳақида давоми...

1272 14:45 / 11.10.2024
Бутун дунё мусулмонлари учун Рамазон нафақат рўза тутиш, балки муҳтожларга эҳсон қилиш ойидир. Бу ой давомида қилинган эҳсонларга бошқа ойларга нисбатан кўпроқ давоми...

1533 18:00 / 03.04.2023
Данияда Қуръоннинг ёқиб юборилиши билан боғлиқ ҳаракатлар мамлакатнинг хориждаги обрўсига путур етказади, вазиятга аралашиш керак, деб ҳисоблайди ТИВ давоми...

1705 10:00 / 31.07.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021