1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Куч ва ахлоқ ўртасидаги тенгсизлик

10:38 / 05.08.2024 1453 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Европаликлар куч, ахлоқ, илм билан дин ўртасидаги мувозанатлар тенглигини ­ ҳаёти дунёнинг зоҳири сабаб ­ аллақачонлар йўқотиб бўлган эдилар. Зотан куч ва илм Европадаги янги  уйғонишдан сўнг дин билан ахлоқнинг ҳисобига тобора илдамлаб борар эди. Аввалги иккаласи кундан ­ кун юксалиб тараққий топиб борар, кейинги иккаласи эса кундан ­ кунга пастлашиб инқирозга юз тутиб бораётган эди. Ниҳоят уларнинг ўртасидаги нисбат узоқлашиб бир палласи ­ куч ва илм турган томони ерга қапишиб кетган ва иккинчи палласи ­ ахлоқ ва дин турган томони енгил келиб жуда кўтарилиб кетган тарозуга ўхшайдиган бир авлод пайдо бўлди. Ана шу авлоднинг саноат борасидаги мўжизалари, коинот билан боғлиқ кашфиётлари, моддани ва табиий кучларни ўзининг мақсадлари ва манфаатлари йўлида ишлата оладиган бўлганига қараган одамга улар ҳаммадан устунга ўхшаб кўринганида баногоҳ ўз ахлоқи ва аъмоли билан, очкўзлиги ва тамагирлиги билан, енгилтаклиги ва ақлсизлиги билан, золимлиги ва бағритошлиги билан йиртқичлар ва ҳайвонлардан фарқ қилмайдиган бўлиб чиқади. Ҳаётнинг барча воситаларини қўлга киритган бўлиб турганида баногоҳ қандай яшашни билмайдиган бўлиб чиқади! Ғоялар ортидан ғояларга, ҳаётнинг қулайликларига эришган бир пайтда баногоҳ у инсон ҳаётининг бирламчи тамойиллари ва алифболарини, маданият ва ахлоқни билмайдиган бўлиб чиқса! Ана шунда уни ҳали ердаги ишларни пухта қилиб бажармаган, оёғи остидаги нарсани тўғрилаб қўймаган ҳолда осмонга кўтарилиб жавзони тутмоқчи бўлаётганини кўрасиз. Ваҳоланки, табиий фанлар қудратли кучни унинг ихтиёрига бериб қўйган. У бўлса ўша кучни ишлатишни эплай олмайди. У худди хазиналарнинг калитлари қўлида бўлган, ишларнинг ихтиёрига эгалик қиладиган ёш бола, ё аҳмоқ ёки мажнунга ўхшайди. Шунинг учун ҳам у бебаҳо гавҳарлар ва қимматбаҳо тошлар билан ўйнаб ўтириш ва инсонларнинг қонларини тўкиш, жонларига зарар беришдан бошқасини билмайди.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсоният буюк мақсад билан яратилгач, ҳеч бир замонда ўз ҳолига ташлаб қўйилмади Аллоҳ таоло инсон учун ер юзида бахтли ҳаёт кафолатини берувчи Ўзининг давоми...

9052 18:10 / 26.01.2019
Аллоҳ таолога шукр қилиш кучли мўминнинг сифатларидан саналади. Банданинг шукр қилиши ndash унинг бахтлилигидан, ички хотиржамлигидан, кўнглида кири йўқлигидан, давоми...

2170 14:05 / 21.06.2024
Доктор Ториқ Суалим Америкадаги Қоҳира университети.Бу ndash нилометр, яъни Нил сатҳини ўлчовчи қурилма. Бу мусулмонларнинг Мисрдаги энг қадимий иншоотларидан давоми...

4310 14:05 / 18.11.2019
Аббосийлар 132656 ҳижрий, 7491258 мелодий йиллар орасида, беш юз йигирма тўрт йил давомида мусулмон оламига етакчилик қилдилар. Аббосийларнинг етакчилик даври иккига давоми...

1486 11:38 / 12.07.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021