1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Мерос оладиган аёллар

10:06 / 07.08.2024 1443 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мерос олувчи аёллар умумий саналганда еттита, тафсилоти билан санайдиган бўлсак, ўнтадир:

1. Қиз;

2. Она;

3. Ўғилнинг қизи, қанча пастласа ҳам;

4. Саҳиҳ момо, қанча юқориласа ҳам (онанинг онаси);

5. Саҳиҳ момо, қанча юқориласа ҳам (отанинг онаси);

6. Туғишган опа-сингиллар;

7. Ота бир опа-сингиллар;

8. Она бир опа-сингиллар;

9. Хотин;

10. Қул озод қилган аёл.

«Манзуматур-Роҳбия» китобининг муаллифи уларни шеърий услубда ҳам зикр қилган бўлиб, маъноси қуйидагича:

 

Мерос олувчи аёллар еттидир,

Шариат бошқасига мерос бермабдир:

Қиз, ўғилнинг қизи ва мушфиқ она,

Хотин, момо ва қул озод қилган аёл.

Опа-сингил қай жиҳатдан бўлсалар ҳам,

Аёлларнинг саноғи очиқ-ойдин шудир.

 

«Ислом шариатида мерос илми» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Али Собуний
Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом шариати мерос низомини молиявий низомлар ичида энг гўзал, энг мукаммал ва энг адолатли суратда жорий қилди. Ислом дини инсониятнинг барчаси учун, у хоҳ давоми...

3674 14:21 / 07.05.2024
.Ҳомила, сўзи луғатда .ҳамалат, таҳмилу, ҳамлан, феълининг масдари бўлиб, аёл киши юкли бўлганда ҳомиладор бўлди, дейилади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади давоми...

1279 14:10 / 26.12.2025
Аллоҳ таоло марҳамат қилади Сизларга хотинларингиз қолдирган нарсанинг, агар уларнинг фарзанди бўлмаса, давоми...

2824 14:51 / 22.03.2024
Мерос олишларига ижмо қилинган эркаклар умумий саналганда ўнта тоифа бўлиб, агар уларни тафсилоти билан санайдиган бўлсак, ўн бештадир 1. Ўғил 2. Ўғилнинг ўғли, давоми...

1455 12:20 / 29.07.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021