1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Умр маҳсули

12:01 / 10.08.2024 1753 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ишчи асалари тахминан 40 кун яшайди (5 ҳафтадан 6 ҳафтагача). Шу муддат ичида 400 мартадан кўп бол қидириб бориб келади. Шу аснода 1000 дан зиёд гулга қўниб, 7 грамм – бир кичик чой қошиқ миқдорида асал йиғади.
Сиз буни бир кичик қошиқчадаги асал ўлароқ кўришингиз мумкин. Аслида бу тўлиқ умрнинг меҳнат маҳсули.
«Тунга киришингизда ҳам, тонгга киришингизда ҳам Аллоҳни поклаб ёд этинг» (Рум сураси, 17-оят).

Ўзингиз тасаввур қилиб кўринг: онгсиз, ақлсиз бир ҳашаротга тинимсиз учиб-ишлаб, асал йиғишни амр қилиб қўйган Зот бундан фақат инсонларнинг соғлом ва бардам бўлишларини ирода этмаганми? Асалари бир кило асал тўплаш учун уясидан 120–150 минг марта учиб чиқиши, тўрт юз минг чақирим масофани учиб ўтиши керак. Бу, Ер куррасини белидан ўн марта айланиб ўтишга тенг келади. Энг қизиғи, асалари ўзи йиққан асалнинг юздан бир қисминигина истеъмол қилади, қолгани инсонлар истеъмол қилишади.

Шайх Саъид ал-Камалий
«Ҳилол» журнали 1(58) сон

 

Муаллиф
Шайх Саъид ал-Камалий
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Француз адиби Виктор Гюго.Замонамиз ҳалокатдадир. Ҳалокат ёқасида, демоқчи эдим, лекин бўлмади. Бу ҳалокат барча эътиборни бу дунё ҳаётига боғлашга уринишдир. давоми...

6077 16:19 / 08.10.2018
Иоҳанн Ҳёте Гёте, олмон мутафаккири Мен дунё тарихини ўқиб, шундай хулосага келдим дунё подшоҳлари тўплаган жами салтанату бойлик, қасрлару саройлар Муҳаммад давоми...

6806 11:31 / 26.10.2018
.Биз нималарни кашф қилган бўлсак, бир неча юз йил аввал келган Қуръонда уларнинг барчаси мужассам. Демак, у Аллоҳнинг сўзидир,.Жоли Самсон, профессоргинеколог

2846 16:15 / 13.09.2019
Энг кучли оғриқ қалбнинг гуноҳдан оғриши. Ўлимдан шиддатли нарса йўқ. Ўтиб кетганлар тафаккур учун ва ўлим эса насиҳат учун етарлидир. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу

1991 16:00 / 23.04.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021