1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Усома саййид Маҳмуд Муҳаммад Азҳарий

10:33 / 16.08.2024 1555 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Усома Азҳарий 1976 йил, 16 июлда Миср Араб Республикасининг Искандарийя шаҳрида дунёга келган.

Президент қарори билан Усома Азҳарий  2014 йилдан бери Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Сисий ҳузуридаги маслаҳат кенгаши таркибида маслаҳатчи бўлиб фаолият кўрсатади.

2005 йилдан 2009 йилгача Қоҳирадаги Султон Ҳасан жомеъ масжидида шайх Алий Жума ҳазратларига ноиб имом вазифасида ишлади.

Ҳозирда Мисрнинг Зақозиқ шаҳридаги Азҳар шарифнинг «Усулуд дин» факултети қошидаги Исломга даъват бўлимида ёрдамчи устоз вазифасида ишлайди. У мустақил равишда кўплаб мутахассис уламолар қўлида ҳадис, тафсир, усулул фиқҳ, мантиқ, наҳв, ақида ва бошқа фанлардан ўқиб ўрганди. Ҳамда Ислом оламининг бошқа тарафидаги санад соҳиби бўлган 300 дан ортиқ уламолардан ижоза олган.

Усома Азҳарийнинг илмий фаолияти:

1999 йили Азҳар шарифнинг «Усулуд дин» факултети қошидаги Исломга даъват бўлимида бакалавр дипломини қўлга киритган.

2000 йили Азҳар шарифнинг Асют шаҳридаги «Усулуд дин» факултети қошидаги Исломга даъват бўлимида профессор ёрдамчиси, ўқитувчи ёрдамчиси вазифаларида ишлаган.

2005 йили Азҳар шарифнинг «Усулуд дин» факултети қошидаги Исломга даъват бўлимида магистрлик дипломини қўлга киритган.

2011 йил Азҳари шарифнинг «Усулуд дин» факултети қошида халқаро докторлик унвонини қўлга киритган.

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 3 август 03-07/4702-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оилада уч ўғилнинг тўнғичи бўлган мулла Қодирхон тўра 1896 йил Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси, Аминжонбой маҳалласи ҳозирги Термиз кўчасида дунёга давоми...

3496 14:00 / 25.05.2022
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Ҳамдавайҳ ибн Муҳаммад ибн Наъийм азЗобий анНисобурий ҳижратнинг 321 йилида, Робиулаввал ойининг учинчи куни таваллуд давоми...

4769 21:58 / 27.04.2017
Ушбу меҳроб олдида Моликий мазҳабининг забардаст фақиҳи, муҳаддис ва тарихчи Имом Ибн Абдулбарр Буюк муфассир Имом Қуртубий Моликий мазҳабининг Андалусдаги давоми...

1503 09:00 / 10.05.2023
Зиёратrdquo рукнидаги туркум суҳбатларини навбатдаги сонида устозимиз, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қайноталари Шайх Исмоил махдум давоми...

11181 19:05 / 15.11.2017