1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Афғонистонда «Хойрул-мударрис Имом Бухорий» номидаги мадраса қурилади

10:47 / 24.08.2024 1242 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳридаги «Хойрул-мударрис Имом Бухорий» мадрасаси қурилишини молиялаштиради. Бу ҳақда tolonews.com манбаси хабар берди.

Жорий йилнинг 21 август куни Балх вилояти губернатори ўринбосари Нурул-Ходий Абу Идрис ва Ўзбекистоннинг Афғонистондаги бош консули Фарҳод Назаров қурилишнинг бошланиш маросимида иштирок этган.

Режага кўра, мадраса 0,6 гектар майдонни ташкил этиб, минг нафар талабага диний таълим беради. Унинг қурилиши Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Бахтиёр Саидов ва «Толибон» етакчилари ўртасида жорий йилнинг 12-13 март кунлари бўлиб ўтган музокаралар доирасида келишиб олинган эди.

«Мадраса Балх ҳокимининг илтимосига биноан қурилмоқда. Биз бу лойиҳага бир йил вақт ажратдик, шу вақтгача у тугалланади», деди Назаров. Бош консулнинг маълум қилишича, мадраса қурилишига 6 миллион доллар сарфланади.

«Худо хоҳласа, ушбу мадрасанинг ташкил этилиши Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлайди», деди Балх вилояти таълим бошқармаси бошлиғи Абдужалил Шаҳидхил.

Бош консул, шунингдек, Ўзбекистон тез орада Афғонистон фуқаролари учун таълим ва бизнес визаларини беришни қайтадан бошлашини қўшимча қилди.

Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ойининг биринчи ўн кунлигида Масжидул Ҳаромга ташриф буюрган зиёратчиларга саккиз миллион литр замзам суви тарқатилди. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар давоми...

2168 13:10 / 13.04.2022
Ҳаж мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Умра визаларни расмийлаштириш 19 мартдан бошлаб бутунлай тўхтатилади. Саудия Арабистони расмийлари 2026 йилда Умра давоми...

66 20:25 / 20 февраль
Сўнгги йилларда ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш, зиёратчиларга қулай шартшароит ва енгилликлар яратиш борасидаги ишлар, шубҳасиз янги босқичга кўтарилди. давоми...

1870 12:00 / 29.10.2020
Ушбу тўпламни қуйидаги рақамлар билан боғланиб, телефон орқали буюртма беришингиз мумкин. Телефондаги буюртмаларингиз шаҳар ичида етказиб берилади.Шунингдек, давоми...

7378 11:00 / 08.05.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021