1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом адабиёти

Мавлиди шариф марҳабо

15:38 / 06.09.2024 4036 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуёш порлаб чиқди гўё Бани Ҳошим бошидан,
Бир марҳамат келди Раҳмондин аларнинг қошида.
Олам ғарқ бўлмоқ узра турарди қизлар ёшидан,
Икки олам раҳмати мушфиқ Расулим марҳабо.

Онани қул айлабон ҳор айлар эрди бул қавм,
Аларга кор қилмас эрди одам айтган бир қавл,
Разолат ботқоғи узра ғарқ эдилар шул зайл,
Икки олам раҳмати мушфиқ Расулим марҳабо. 

Нур тоғида чарҳ урарди беадад ҳур малаклар,
Олам аҳли Холиқидин тилар эрди тилаклар,
Ҳапқирарди ваҳий келган онида бу юраклар,
Икки олам раҳмати мушфиқ Расулим марҳабо.

Амин эрди номи поки азалдин ул Зотни,
Аҳмад дея зикр қилмиш Набийлар ҳам отини,
Муҳаммад деб атамиш Мутталиб об-ҳаётни,
Икки олам раҳмати мушфиқ Расулим марҳабо.

Ул куни олам аро шамс барқ этарди дам-бадам,
Фақиру мискин учун келди бу кун олий карам,
Етимлар оҳи само тоқига қўйганда қадам,
Икки олам раҳмати мушфиқ Расулим марҳабо.

Лоту-Уззо зирқирарди номи айтилган замон,
Лол эди мушрик қавм нозил ўлмишдин батамом,
Не демоқни билмас эрди Абу Жаҳлҳам ҳамон,
Икки олам раҳмати мушфиқ Расулим марҳабо.

Баҳри меҳридин Билоллар маст эдилар бе адад,
Бир дуо бирла Умарлар динига бўлди мадад,
Бакрлар иймонини ўлчашга етмасди ҳудуд,
Икки олам раҳмати мушфиқ Расулим марҳабо.

Заминга раҳмат ёғарди фалаклардин бе тиним,
Муҳаббат узра ғарқ эрди Ясриб аҳлин ҳар они,
Нурлара бурканди уммат аҳлин тим-қаро туни,
Икки олам раҳмати мушфиқ Расулим марҳабо. 

Тоғу-тош мадҳ этмиш отин Илоҳимнинг ёри деб,
Инсу-жин этироф этмиш Набийлар Мухтори деб,
Ансор аҳли ҳайқирар, фидо бўлсин жон бори деб,
Икки олам раҳмати мушфиқ Расулим марҳабо.

Отаю-oнам сиза фидо айларам ёри Ҳақ,
Умматим деб жони баҳшиш айлаган эй бори Ҳақ,
Итоат этмоқла этгаймиз фаҳр, ҳар кори Ҳақ.
Икки олам раҳмати мушфиқ Расулим марҳабо.

Ҳисобот кун бўлса гар, жавдирар кўзлар ҳасрато,
Бу уммат дардига дармон илоҳий бир раҳмато,
Шафоат баҳридин Умидга ҳам айлангиз ато,
Икки олам раҳмати мушфиқ Расулим марҳабо.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик алайҳ.

Умиджон Хасанов


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ҚАНИЙДИАйбим кўп ўзимга ёқмаган,Аммо бир орзу бор жон танда.Қанийди Қуръонни ёдлаганБир банда бўлсайдим, бир бандаЭй Тангрим Юрак бер, бир юракШайтоннинг макрига давоми...

8410 05:00 / 07.03.2017
Тўлса бир кун бу дунёнинг поймонаси,Насиб этсин Расулуллоҳ ҳимояси.Паноҳ сўрар Аллоҳимнинг бир бандаси,Маҳшар куни .умматим, денг, Расулуллоҳ Тўним калта бўлса давоми...

4247 09:01 / 13.09.2024
Бир куни ҳашаматли дастурхон устида тўпланган нознеъматлар баҳс қилиб қолишди. Димоғни қитиғловчи мазали ҳид таратиб турган қайноққина сомсалар дастурхонга давоми...

12456 15:35 / 13.11.2017
Сўз бошиТажвид Қуръоний илмларнинг энг зарурийсидир. Чунки бу илмни ўрганишга Аллоҳ таолонинг ўзи буюрган. Ҳадисларда ҳам Қуръонни маҳорат билан тиловат давоми...

5226 05:00 / 07.03.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021